Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 28 June 2016 13:42

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ислом дини ижтимоий бир тизим бӯлиб. Унда лдамларнинг бахт-саодатга эришишлар катта аҳамиятга эга. Пайғамбарларнинг илоҳий дастурамаллар билан юборилишлари инсонларни ҳидоят этиш ва жамиятда адолатни барқарор этиш йӯлланилган. Ислом таълимотларига кӯра исломий жамиятда бир намуна бӯлиши лозим. Токи одамлар унга қараб ӯз ҳаётларини тартиб-низомга солишсин.

Бошқа томондан эса исломий жамиятда одамларга каромат бағишланиб, уларга ӯз турмуш тарзини йӯлга қӯйиш учун имкониятлар яратилган. Одамлар ӯз сиёсий ишларида давлатдан озод бӯлган ҳолда ёки давлат унинг сиёсий фаолиятини расмий қилган ҳолда озод бӯла олади.

Эркинликнинг бир тури бу инсоннинг сиёсий жиҳатдан озод бӯлиши деб тарифланади.

Қуръони карим ояти карималарига кӯра инсоннинг эркин эканлигига биринчи бӯлиб соҳибихтиёр эканлиги, танлаш ҳақига эга эканлиги, шунингдек унинг ер юзида Худонинг халифаси эканлигидан билиш мумкин. Инсон ӯз фитратига биноан яхши-ёмонни фарқалай олади. Шунга қараб киши тӯғри ё нотӯғри йӯлда кетишини ӯзи танлайди. Жумладан Қуръони карим, Инсон муборак сураси 3 ояти каримасида келган:   Дарҳақиқат, биз уни (инсонни) хоҳ у шукр қилгувчи-мусулмон бўлсин ва хоҳ кўрнамак-кофир бўлсин (тўғри) йўлга ҳидоят қилдик (яъни шукр қилгувчилар Биз уларни ҳидоят қилган Тўғри йўлни - Ҳақ динни маҳкам тутадилар, кўрнамак кимсалар эса ўзларига кўрсатилган Тўғри йўлдан юз ўгириб кетадилар).

Инсоннинг ӯзига хос хусусиятларини назарда тутиб, Қуръони карим уни Худонинг ер юзидаги халифаси деб номлаган. Бунга Қуръони карим, Бақара муборак сураси 30 ояти карима далил бӯла олади:   Эсланг, (эй Муҳаммад), Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман», деганида улар айтдилар: «У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сенинг номингни мудом пок тутамиз». (Аллоҳ) айтди: «Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан». 

Қуръони каримга кӯра инсон ер юзида Худонинг халифаси сифатида шундай кароматга эгаки бошқа тирик мавжудот унга мусаххар қилиб қӯйилган. Бу борада Қуръони карим Жосия муборак сураси 13 ояти каримада ӯқиймиз: У Ўз томонидан (яъни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят ибратлар бордир.

Шу асосларга биноан инсон фитрий огоҳлиги ва ақлу фаросати ила ӯз қилмишларини яхши ёмон эканлигини фарқлай олади.

Агарчи инсон сиёсий фаолиятларида озод бӯлса ҳам жамиятда ӯз қилмиш ва сӯзлашини назорат этиб туриши лозим бӯлади. Қуръони карим, Муъминун муборак сураси 115 ояти каримада бу борада келган: Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!

Ҳурматли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз дасомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Мусулмон кишининг сиёсий эркинлиги асосларидан бири шуки исломий жамиятда ҳеж ким бошқа бир кишига устун бӯла олмайди. Ҳеж ким бошқа бир кишига "хӯжаин"  бӯлиши мумкин эмас. Қуръони карим Оли Имрон муборак сураси 64 ояти каримада одамларга хитоб қилади: Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй аҳли китоб (яъни яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз — ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик». Агар улар (яьни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгирсалар, унда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар — ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!

Ислом эътиқодига кўра бутун оламни яратган Тангри таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар.

Media

Add comment


Security code
Refresh