Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 21 June 2016 10:49

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

 Ӯтган дастуримизда матбуот эркинлиги ва унга боғлиқ ҳужжатлар ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек ислом дини нуқтаи назарини бу борада кӯриб чиқдик. Матбуот таъсири жамиятда шу даражадаки бошқа ҳеч бир восита бундай таъсирга эга эмас.

 Шунинг учун давлат ва ҳукуматлар унга оид қонун-қоидалар қабул қилишга ҳақлидирлар. Ислом дини ҳам ӯз таълимотларида сӯзлаш ва фикр изҳор этиш ҳақида қатор чора-тадбирлар кӯрилган.

Матбуот эркинлиги деганда мутлақ эркинликни тушуниш ӯринли эмас. Ахборот воситалари ҳар нимани ҳам чоп қилишга ҳақли эмаслар. Чунки жамият аҳлининг тартиб-низоми ва руҳий саломматлиги биринчи ӯринда туради. Ахборот воситалари жамиятни тӯғри йӯлга йӯллаш ва ё гумроҳлик томон ҳидоят қилишда муҳи рол ӯйнайди.

Исломий Инқилоб Раҳбари ҳазрат Имом Хумайний (р) ахборот воситаларининг жамиятдаги ӯрни ҳақида дейди: Агар сизларнинг қаламларингиз ҳақиқатни ёзишда силжиса, на фақат сиз ва сизларнинг ёр-рафиқларингизга зарар етади, балки ҳамага зарар етган демакдир. Сизларнинг ихтиёрларингизда кӯплаб газета, журнал ва шулар каби ахборот воситалари қарор топган бӯлиб, халқ орасида катта ва хатарли масъулиятни ӯз зиммангизга олгансиз.

Киши тил билан бировни ҳақоратлаёдими ё ки ахборот воситалари орқали, ҳеч фарқ қилмайди.

Баъзи вақтлар ахборот воситаларида бир мавзу орага қӯйилади ва унинг атрофида баҳс-мунозаралар юритилади. Албатта мавзуни ахборот воситаларида чоп этиш мақсади уни таблиғ қилиш эмас, балки бир масалани орага қӯйиб, уни ҳаллу-фасл этишдан иборат.

Ислом дини таълимотлари бир мавзу ҳақида маълумот сӯраш ва у борадаги билимни ошириш билан мухолиф эмас. Ҳатто бир мавзу ҳақида тӯлиқ маълумот олишга шу даражада такидлайдики агар мусулмонлар ва ғайримусулмонлар билан урушган пайтда бир ғайримусулмон, мен сизларнинг динларинг ҳақиқати ҳақида саволим бор деганда мусулмон киши унга ӯз саволига тӯғри жавоб олиши учун муносиб шароит яратиши лозим.

Бу борада Тавба муборак сураси 6 ояти каримада ӯқиймиз:   (Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.

Савол бериш ва унга жавоб олиш ислом динида такидланган бӯлиб, у савол шариат тартиби доирасида бӯлиши лозим. Яъни савол бериш шароити шундай бӯлиши лозимки бошқаларга зарар етказмасин. 

Азиз тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Ислом дини нуқтаи назаридан эркинлик ҳаматомонлама собит бӯлиб, моддий ва маънавий, дунявий ва ухравий масалалар билан мухолифат этмаслиги лозим.

Матбуот эркинлиги масалаларидан бири шуки баъзи бирлар фикрига кӯра матбуот эркинлиги бошқа эркинликларга қараганда озод бӯлиб, унда ҳеж қандай мониа йӯқ.

Қайд қилиш жоизким жамиятда муҳим ва аниқ бир қадриятлар бӯлиб, ҳар мумкин ва номумкин бӯлган ишни уларга қараб аниқлашади. 
“Ахборот асри” деб ном олган ҳозирги даврда ахборот энергия манбалари, табиий бойликлар қаторида стратегик ресурсга айланмоқда.

Мутахасислар бир овоздан, ахборот тараққиётнинг бош омилига айланганини қайд қилишмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, матбуот фақат ахборот тарқатувчи восита бўлмай, у ёки бу давлатлар, маълум гуруҳлар, ўз манфаатларини турли йўллар билан ҳимоя қиладиган, ўз қарашлари, турмуш тарзини ўзгаларга сингдиришга уринаётган доиралар қўлидаги энг ишончли қуролга айланиб қолган.

Add comment


Security code
Refresh