Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 14 June 2016 12:51

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар! 

Ӯтган дастуримизда нутқ эркинлиги ва уни чеклаш ҳақида сӯҳбатлашдик. Кӯплаб жамиятларда нутқ  эркинлиги асосий ролни ӯйнаб, демократик ҳуқуқлар пояси деб саналади.

 Эркинлик асосини нутқ эркинлиги ташкил этади. Ислом дини нуқтаи назаридан эркинлик ҳама жиҳатларда собит бӯлиб, моддий ва маънавий, дунявий ва ухравий масаалр билан мухолифат этмаслиги лозим. Масалан, бир ишлаб чиқариш соҳасида фаолият этадиган киши озиқа маҳсулотини ишлаб чиқаришга ҳақлидир. Аммо бу озиқа одамлар саломатлигига зарар етказмаслиги лозим.

Агар маҳсулотда зарарли моддалар аниқланса, у ҳолда ишлаб чиқариш фаолияти тӯхталади ва бу иш тижорат эркинлигига мухолиф иш эмас.

Исломий маданиятда фикрий вируслар жисмоний вируслар ва касалликларга қараганда хавфлироқ кӯринади. Агар қиёслаб кӯрадиган бӯлсак одамларни 50 йиллик ҳаётларини мушкулотга учратадиган вируслар хатарли-ми ёки инсониятнинг миллион йиллик турмушини бабод берадиган фикр-ақийдалар.

Бугунги кун муҳим масалаларидан ҳисобланадиган бири, бу нутқ эркинлиги ва матбуот эркинлиги деб саналади. Алоқа воситалари кун сайин ривожланиб компютер, сунъий йӯлдош ва интернет орқали ҳар қандай маълумотни тез суръатда ва қисқа бир муддатда қӯлга киритиш мумкин.

  БМТ ӯзининг 1946 йили бӯлиб ӯтган ӯзининг биринчи мажлисида ҳисобот берган: Иттилоот эркинлиги башариятнинг асосий ҳуқуқларидан бӯлиб, барча ҳуқуқларнинг манбаи деб саналади. 

Жумладан инсон ҳуқуқи декларацияси 19 моддасида келганидек: Ҳар ким ақийда ва нутқ эркинлигига ҳақлидир ва киши ӯз ақийдасига эга бӯлишидан ҳеж қайдан хавфсирамаслиги лозим.

Матбуот эркинлиги масалаларидан бири шуки баъзи бирлар фикрига кӯра матбуот эркинлиги бошқа эркинликларга қараганда лзлд бӯлиб, унда ҳеж қандай мониа йӯқ.

Қайд қилиш жоизким жамиятда муҳим ва аниқ бир қадриятлар бӯлиб, ҳар мумкин ва номумкин бӯлган ишни уларга қараб аниқлашади.  
“Ахборот асри” деб ном олган ҳозирги даврда ахборот энергия манбалари, табиий бойликлар қаторида стратегик ресурсга айланмоқда. Мутахасислар бир овоздан, ахборот тараққиётнинг бош омилига айланганини қайд қилишмоқда. Бу эса ахборот маконидан ва оммавий ахборот воситаларидан турли кучларнинг сиёсий ва геосиёсий вазифаларни хал қилиш учун “куч ишлатиш йўли” билан эмас, балки бошқача йўл билан фойдаланишга имкон берамоқда.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Таҳлилчиларнинг фикрича, матбуот фақат ахборот тарқатувчи восита бўлмай, у ёки бу давлатлар, маълум гуруҳлар, ўз манфаатларини турли йўллар билан ҳимоя қиладиган, ўз қарашлари, турмуш тарзини ўзгаларга сингдиришга уринаётган доиралар қўлидаги энг ишончли қуролга айланиб қолди. 21 аср мафкура қуролига айланган десак ҳам хато бӯлмайди.

Аслида ахборот эзгуликка, бунёдкор ғояларга хизмат қилиши керак. Аммо жаҳон матбуотини, айниқса Интернет сайтларини кузатиб, хориж телевидениеси кўрсатувларини кўрар экансиз, бунинг акси бўлаётганига ишонасиз.

ХХ аср охири - ХХ1 асрга келиб эса дунё бутунлай ўзгариб кетди. Ахборот-коммуникация сохаларининг тараққиёти, геосиёсий вазиятнинг кескин ўзгариши ким ахборотга эга бўлса ўша жамиятни бошқаришини кўрсатиб қўйди. Бу эса ҳар қандай давлат ва тузумнинг олдида долзарб муаммони келтириб чиқармоқда.

Яъни, ҳар бир давлат ахборот хавфсизлигини таъминлаши ва информацион хуружларга қарши тура олиши керак. Шу каби муҳим вазифаларни бажарган давлатгина ўз миллий манфаатларини химоя қилган бўлади.

Media

Add comment


Security code
Refresh