Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 07 June 2016 14:12

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда инсоннинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири, сӯз ва ақийда эркинлиги ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Жуда кӯп жамиятларда сӯз эркинлиги демократиянинг ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Зеро жуда кӯп эркинликлар сӯз эркинлиги орқали ӯзининг тасдиғини топади. Матбуот эркинлиги диний эркинлик, ижтимоий каби эркинликларнинг илдизи сӯз эркинлигига бориб тақалади.

 Бошқа томондан сӯз эркинлиги фуқароларнинг давлатни бошқариш ишида қатнашишлари даражасини ҳам кӯрсатади. Қайд қилиш жоизким сӯз эркинлиги мутлақ эркинлик эмас. Халқаро инсон ҳууқлари  ҳақидаги ҳужжатларда бу чекловлар тилга олинган. Миллий хавфсизлик, умумий хавсизлик, умумий тартиб-интизом, ижтимоий алоқа, шунингдек бошқалар ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилмаслик ҳоатлари ана шу чеклвлар сирасидандир.

Такидлаш жоизким сӯз эркинлиги жуда муҳим бӯлишига қарамай ана шу чекловларга амал қилиниши шарт. Бошқаларнин ҳуқуқ ва эркинликларини поймол этадиган сӯз эркинлиги эътироф ва эҳтиромга лоиқ эмас.

Устод Аллома Жаъфарийнинг таъбири билан айтганда кишининг эркинлиги, айниқса сӯз эркинлиги номаъқул эмас, балки маъқул эркинлик бӯлиши лозим. Маъқул эркинликни эса қуйдагича тафсир қилишади: Маъқул ёки номаъқул бӯлиш, эркинликнинг зотида пинҳон эмас. Эркинликнинг  бу сифатлар эгаси қиладиган нарса эса ана шу эркинликдан фойдаланиш услубидир. Инсоннинг моддий ва маънавий зарарига қаратилган сӯз эркинлиги номаъқулдир.

Аммо жамиятда фойда келтирадиган усулда фойдаланилган сӯз эркинлиги маъқул эркинликдир.

Ислом нуқтаи назридан барча кишилар ӯз ақийдасини баён этишда эркиндирлар. Фақат бу амал бошқаларнинг моддий ва маънавий, дунёвий ва ухровий манфаатларига зид бӯлмасиги лозим. Ислом аълимоти бӯйича сӯз эркинлигининг махсус ҳудудлари бӯлиб, бу ҳудудларга риоя қилиш мажбурийдир. Ана шу чекловлардан бири қадриятларни таҳқирлаш ҳисобланади.

Чунки бошқаларнинг қадриятларини таҳқирлаш ёки уларга нисбатан мантиқсиз муносабат қилиш сӯзловчининг иддаосини исботлашга кӯмаклашмайди. Балки муқобил тарафнинг қалбида нафрат ва бадбинлик ҳиссини уйғотиб, уни қаршилик кӯрсатишга ундайди. Шу сабабли самовий динимиз ӯз мусулмонларни бошқалар қадриятларини таҳқирлаш амалидан қайтаради.

Қуръони каримнинг Анъом муборак сураси 108 ояти каримасида бу ҳақда буюрилади: Аллоҳдан ўзгага сигинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар. Ҳар бир миллатга ўзлари қилган амални мана шундай чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Сўнгра Парвардигорларига қайтмоқлари бор. Бас, У зот уларга қилиб ўтган амалларининг хабарини берур.

Азиз тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯэбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Инсонларнинг обрӯ-эътибор, каромат ва инсоний қадриятларини ҳимоялаш ҳамда жамият аҳлининг ҳурмат-эътиборини пастга урмаслик ҳам сӯз эркинлигига чекловлар ҳисобланади.Исломий таълимот бӯйича мусулмон ва ғайридинларнинг обрӯ-эътиборини муҳтарам билиб,сақлаш лозим. Исломнинг азиз пйғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрадилар:” Ӯз биродарини обрусизлантирган киши, ӯзини дӯзах оловига чоғлагандир”.

Ислом дини ботил ақийдаларни баён этиш ва уларни нашр қилишга қарши эканлиги ҳақида эронлик мутафаккир Аллома Жаъфарий шундай фикрларни баён этганлар: “ Аҳли башар мафкураси ӯз фикрини баён этувчи киши фақат ҳақиқат ва воқеликни айтадиган, тингловчи ва муҳаққиқ эса бу баёндан фойдали маълумотларни олиш даражасида юксалганида эди, сӯз эркинлиги бирор бир қийинчиликка дуч келмасди. Аммо воқелик шундайми?

Бугун ӯз фикрини баён этувчилар, тингловчилар, китобхонлар ва тадқиқотчилар илм ва фалсафада Абурайҳон Беруний, Форобий ва Ибн Сино каби қомусий билимга эга эмаским уларнинг баёнида турли жиҳатлар аниқ ҳисоб-китоб қилинган ва маърифатга асосланган бӯлса.

Афсуски бугунги кунда чекловларсиз мутлақ сӯз эркинлигини ҳимоя қилиб, уни ҳар ким ва ҳар қандай шароитга татбиқ қилиб бӯлмайди.      

Media

Add comment


Security code
Refresh