Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 31 May 2016 14:13

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда ақийда ва тафаккурнинг эркинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Унда такидланганимиздек ислом дини ақийдани эркин тафаккур маҳсули деб билади. Кииишининг ақийдаси ақл ва тафаккур натижасида қӯлга киритилган бӯлса, бундай ақийда ислом нуқтаи назаридан жуда ҳам қадрли ва ардоқлидир.

Ҳеч ким бировга ӯз ақийдасини мажбурлаб қабул қилдиришга барчли эмас. Ӯз фикр-ақийдаларини изҳор этиш, аҳли башар маданияти ва тафаккурининг ривожланишида муҳим рол ӯйнаб, бу турли насллар ва жамиятлар ӯртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашининг энг яхши воситасидир.

Ӯз фикр-қарашларини баён этиш ҳар бир кишининг эркин фикрли шахсият эканлигидан далолат беради. Зеро тафаккур ва андишалар инсоннинг маънавий қадриятлари, унинг орзу-идеаллари, дунёқараш ва ҳиссиётларининг натижасидир.

Илмий ва сиёсий жиҳатдан турли фикр-ақийдаларнинг баён этилиши жамиятнинг илмий ва ақлий ривожланишида муҳим рол ӯйнайди. Аксинча сӯз эркинлигини буғиш жамиятда илм-фан ҳамда фикр-қарашлар ривожига тӯсқинлик қилади. Инсонни бу илоҳий неъматдан қайтариш, яъни унга сӯз эркинлигини раво кӯрмаслик унинг инсоний табий ва фитрий ҳуқуқига нисбатан утказган тажовуздир.

 Зеро сӯз эркинлиги инсон тафаккурининг энг муҳим ва энг гӯзал жилваси ҳисобланади. Тарих давомида сӯз эркинлиги илоҳий ҳидоят муваффақиятининг энг асосий омилларидан бири бӯлиб келган.

Умумжаҳон инсон ҳуқуқи декларациясида сӯз ва ақийда эркинлиги барча миллатлар томонидан ҳурмат-эҳтиром кӯрсатиладиган инсониятнинг асосий ҳуқуқлари сифатида тилга олинган. Декларациянинг 19 моддасида шундай баён этилган: Ҳар бир киши ақийда ва сӯз эркинлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир киши ақийдаси учун кӯнглида ҳадик ва изтироб ҳис қилмаслиги лозим. Инсон маълумот олиш, уни тарқатиш ишида барча имкониятларга эга бӯлиши лозим.

 Муқаддас исолом динида нутқ, баён ва ҳамда фикр-қарашларини ёзма шаклида баён этииш, кишиларнинг асосий ҳуқуқларидан ҳисобланади. ҚУръони каримда парвардигори карим ӯз бандаларига сӯзлашни ӯргатганлигини такидлаб, қалам билан қасамёд этади. Қаламни инсоният жамияти цивилизацияси вужудга келишининг асоси, илм ва тафаккурнинг ривожланиши ва такомиллашуви омили дея тасвирлайди.

Қуръони каримда парвардигор ӯзининг сӯнгги пайғамбарини танлаган чоғидаёқ уни Алақ муборак сурасининг дастлабки оятларида такидланганидек “Инсонни инсонга қалам воситасида таълим берган, унга билмаган нарсасини ӯргатган Аллоҳ номи билан ӯқишга буюради”.

Азиз тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга таралаётган Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Биз билан бирга бӯлинг.

Сӯз эркинлиги ва унинг кенг ёйилиши одамлар оммаси ӯртасида бирор бир қийинчиликни вужудга келтирмайди. Аммо мустабид ҳукуматларда иқтидор эгаларига қарши адолатли фикр-қарашни баён этиш осон иш эмас.  

Шу сабабли, бундай жамиятларда қалам аҳли жуда кӯп қийинчиликларга юзма-юз келишади.

Исломий жамият эса бундай тӯсиқларни батараф этган.  Худди ҳазрат Али (а) ӯз давридаги иккиюзламачиларга қарата буюрганларидек: “Менга хушомад оҳангида гапирманг. Ӯз қаҳр-ғазабингизни яширманг. Мен билан иккиюзламачилк асосида муомала қилманг. Ҳақ гапни эшитиш менга оғир ботади деб ӯйламанг. Мен ӯзимни улуғлашни истамайман.Ҳақ сӯзни ва адолатли муомалани эшитишга қийналган кишига ҳақ ва адолат юзасидан амал қилиш амри маҳолдир. Шундай экан менга ҳақ гапни айтиш ва адолат юзасидан маслаҳатлашишдан ӯзингизни олиб қочманг. Чунки агар Худо  мени ӯз нафсимга ғолиб айламаса,  хато қилмайдиган даражада эмасман”.

Ҳазрат Али (а) сӯз эркинлигини жамият соғломлигининг асоси деб биладилар. Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад мустафо (с) эса бу мавзуда қайта-қайта такрорлаганлар: “ Мазлумнинг ҳаққи золимдан ҳеч иккиланмасдан олинмаган жамият зулм-ситамадан покланмагай”.      

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh