Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 25 May 2016 09:16

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

 Азиз тингловчилар !

Ӯтган дастурларимизда такидланганимиздек ислом таълимоти инсонни ҳақиқатни кашф айлаш ва тӯғри ақийдани танлаш учун масъул деб билади. Шу сабабли бу самовий дин исломни қабул қилишда одамларни тафаккур қилишга даъват этади.

Динимизнинг таълимоти бӯйича одамзот фарзанди ӯзининг фикр-андишаларини ишга солиб тавҳид  динини қабул қилишга, шу билан бирга ширк ва куфрдан узоқлашишга бурчлидир.

 Ислом ӯз ақийдасини мажбурлаш йӯли билан одамларга қабул қилдириш тарафдори эмас. Зеро маълумки ақл ва тафаккур қилиш йӯли билан тушуниб етилган ақийда мустаҳкам бӯлади. Шунингдек мажбурлаш йӯли билан бировнинг ақийдасини ӯзгартириб бӯлмайди.

Қуръони карим таълимоти бӯйича исломий ҳокимиятда мусулмонлар ғайридинлар билан яхши муносабат қилишга бурчлидирлар. Улар билан тинч-тотув яшаш, меҳр-муҳаббатли бӯлиш, адолат юзасидан муомала қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

Исломда ақийда эркинлиги бу қалб қаъридаги иймонга таянишдир. Бу эса ҳеч қандай мажбурлаш ва босим ӯтказишга эҳтиёж сезмайди.

Бир муҳим нуқтани қайд қилиш жоизким ислом мусулмонларга ӯз динини тарк этиш ихтиёрини бермайди. Исломдан чиқиш Қуръони каримда қаттиқ танқид қилинади.

Қизиғи шундаки Қуръони каримнинг диндан чиқишни танқид қилган бирор бир оятида бундай ёвуз қилмиши учун кишига дунёвий жазо белгиланмаган. Аммо Пайғамбаримиз (с) суннатлдарида, дин пешволари ҳамда имомлар таълимотида диндан чиқиш учун жуда қаттиқ жазолар белгиланган.

Қуръони каримда ӯз динин тарк этган, яъни муртад бӯлган кишиларга нисбатан шайтонга “алданганлар”, “зиёнкорлар”, “кофир” каби истилоҳлар ишлатилган.Жумладан Бақара муборак сурасининг 217 ояти каримасида ӯқиймиз: Сиздан «шаҳри ҳаром» — уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир.

 Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга ишонмаслик ва Масжид-ал-ҳаромдан (яъни Маккадан) тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб, чиқариш. Аллоҳ наздида улуғроқ гуноҳдир. Фитна (алдаш) ўлдиришдан-да каттароқ гуноҳдир. Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.

Имомия фақиҳлари муртад кишиларни икки гууруҳга: фитрий ва миллий муртадларга бӯлишган.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Фитрий муртад деб мусулмон ҳолатда туғилиб, кейинчалик кофир бӯлган кишига дейилади. Миллий муртад деб эса илгари кофир бӯлиб, кейин иломни қабул қилган ва яна қайта кофир бӯлган кишига дейилади.

Исломда муртад бӯлишнинг жиноят эканлиги ҳақида шу нуктага эътибор қаратиш лозимки ақийда ҳар бир кишининг шахсий иишидир.

 Аммо инсон ижтимоий бир мавжудот. Унинг ақийдаси ҳам ӯзи истаган-истамаган ҳолда бошқаларга таъсир ӯтказиши мумкун. Бу нарса албатта бошқаларнинг ақийдасига ҳам зарар етказиши мумкун.

Ислом ибтидосида яҳудийлар янги мусулмон бӯлга кишиларнинг руҳиясини синдириш учун ёлғонакам мусулмончиликни қабул қилишар эди. Кӯп ӯтмай улар исломдан чиқиб, бу дин бизнинг тарбиятимизга хос эмас дея иддао қилишарди.

 Натижада уларни кӯриб баъзи иймони заиф бӯлган мусулмонлар ҳам шубҳа-гумон ва иккиланиш домида қолишарди. Бундай ҳийла-найрангларнинг олдини олиш учун исломда муртадликка қатиқ жазолар белгиланди.

Ислом душманларининг ҳийла-найранглари бугунги кунда ҳам такрорланиши мумкин. Шу сабабли муртадлик учун ислом ибтидосида белгиланган қатъий жазолар бугунги кунда ҳам ӯзгаришсиз қолган.         

Media

Add comment


Security code
Refresh