Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 18 May 2016 09:27

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда тафаккур ва ақийда эркинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек тафакку эркинлиги инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бӯлиб, ислом дини унга нисбатан нозик ва хос дид билан қараган деб такидлаб ӯтдик.

Инсон эътиқоди икки йӯл билан ҳосил бӯлади. Бири, бу андиша ва тафаккур орқали ва иккинчиси мажбурлаш орқали. Бу мажбурлаш гоҳида киши заррача ӯзи ӯламай  ота-боболарига тақлид қилиш орқали ҳосил бӯлиши мумкун .

Инсон ӯз ақийдаларига ӯрганиб қолиб, улар билан мослашишга интилади.

Сингдирилган эътиқод инсонни тафаккур қилиб, амал қилишдан қайтаради. Яъни инсон тафаккури очилиб, ривожланиши ӯрнига маҳдуд ва тор бӯлиб қолади.

Тафаккур эркинлиги ақлни ишга солмаган ҳолда на фақат фойда келтирмайдган бир амал, балки киши ва жамиятга катта зарар етказадиган бир омилдир.

Ислом дини тафаккур эркинлиги билан мувофиқдир. Шунингдек озод тафаккурдан чиққан фикрлар тарафдоридир. Аммо ҳар ақийда ҳам дуруст тафаккурдан чиқмайди. Ислом дини эркин тафаккурга зид бӯлган ақийдалар билан зиддир. Ислом динини бошқа таълимоттлардан фарқлайдиган нозик жиҳат ҳам ана шу дуруст ақийда ва тафаккур тарафдорлигидир.

Ислом динини бошқа таълимотлардан, махсусан Ғарб мутафаккирларидан  фарқлайдиган яна бир жиҳати, бу ақийда эркинлиги манбалининг фарқ қилишидир. Ғарб тафаккури ақийда эркинлигини инсонни ва унинг фикр-андишаларини эҳтиром қилиш асосида шаклланган.

Инсонни эҳтиром қилиш деганда унинг фикр-ақийдаларига ҳам эҳтиром кӯрсатишдир хаҳ бу ақийда дуруст бӯлсин, хоҳ ҳақ. Аммо юқорида қайд қилинганидек ислом дини нуқтаи назаридан ҳар ақийда ҳам дуруст эмас. Фақатгина инсоннинг озодона тафаккур қилиш натижасидан чиққан дуруст ақийда ислом дини нуқтаи назаридан қабул бӯлган.

Хурофот ва эски тушунчаларга асосланган фикр-ақийда ва номаъқул урф-одатларга кӯр-кӯрона тақлид қилиш эса ислом таълимотларига мутлоқо зиддир.

Инсон ботил ақийдани қабул қилган ҳолда, унинг биринчи  етказадиган таъсири, бу кишини фикр-юритиш ва ӯзи бир хулосага келиш олдини олади. Инсон ӯз эътиқодларига мойил бӯлиб қолган ҳолда унинг ақли қоронғилашиб, бир тур таассубни вужудга келтиради.

   Инсон каромат ва ҳурмат-эҳтиромини белгилайдиган нарса бу унинг инсоният йӯлида юришидир. Бу йӯлда инсонни озод қӯйиш лозим, токи ӯзи тӯғри йӯлини топсин. Озодлик турли шаклларда кӯринади ва унинг бир шакли, бу тафаккур ва ақийдалар озодлигидир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Тафаккур ва фикр юритиш инсонларга хос хусусият бӯлиб, кишига маънавий ҳаёт бахшида этади. Инсон ана шу фикр юритиш қобилияти билан бошқа махлуқотдан фарқланади.

 Тафаккур озодлиги дегани ҳар ким бирор бир нарсадан ҳайиқмасдан фикр юрита олишига дейилади. Инсон тафаккур ва ақл ила амал қилиши озод бӯлиб, ҳеч бир омил унга монелик қилмаслиги лозим.

Ислом дини инсон кароматига эҳтиром кӯрсатиб, унинг кароматини қадр-қийматини поймол этишга йӯл бермайди. Ислом динида эркинлик тушунчаси нафсоний васвасалар ва одамларга банда бӯлишдан озод бӯлиш деб тарифланади.

 Ислом дини инсонни озод деб, бу озодлик ҳам ҳуқуқий жанбаларда ва ҳам ахлоқий жиҳатда жилваланади.

Ислом динидаэркинлик илоҳий бир марҳамат бӯлиб, у орқали инсон саодатли ҳаётга эришади. Ислом дини инсонларни тӯсиқларни рафъ этиб  камол топиш йӯлида шароитлар яратган.

Шунинг учун ҳам инсон соҳибихтиёр бир мавжуд бӯлиб, унинг эркинлиги тӯғрисида масулият ҳам туради. Аслида инсонлар озод бӯлиб, ӯз қилмишлари тӯғрисида масулиятни ҳам ҳис этишади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh