Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 03 May 2016 13:25

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Азиз тингловчилар!

 Ӯтган дастуримизда озодлик ҳақида ва унинг ислом дини нуқтаи назаридан кӯриб чиқдик. Ислом динига кӯра озодлик на фақат ҳақ-ҳуқуқлар, балки унинг тӯғрисидаги вазифалар ҳам тушунилади. Инсон  ҳар тур хурофот ва нотӯғри тушунчаларга банда бӯлиб қолиши ҳам ислом динида ман этилган.

Инсон каромат ва ҳурмат-эҳтиромини белгилайдиган нарса бу унинг инсоният йӯлида юришидир. Бу йӯлда инсонни озод қӯйиш лозим, токи ӯзи тӯғри йӯлини топсин. Озодлик турли шаклларда кӯринади ва унинг бир шакли, бу тафаккур ва ақийдалар озодлигидир.

Тафаккур ва фикр юритиш инсонларга хос хусусият бӯлиб, кишига маънавий ҳаёт бахшида этади. Инсон ана шу фикр юритиш қобилияти билан бошқа махлуқотдан фарқланади.

Агарчи инсонлар якка қолган ҳолда ҳам фикр юрита оладилар, аммо ижтимоийлашув кишини бошқалардан таъсирланиши ва маърифатини оширишига сабаб бӯлади.

Тафаккур озодлиги дегани ҳар ким бирор бир нарсадан ҳайиқмасдан фикр юрита олишига дейилади. Инсон тафаккур ва ақл ила амал қилиши озод бӯлиб, ҳеч бир омил унга монелик қилмаслиги лозим.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси муқаддимаси ва биринчи моддасига биноан, Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак.

Азизлар, такидлаганимиздек тафаккур озодлиги озодликнинг асосий мезони бӯлиб, Қуръони карим ҳам инсонларни фикр юритиб, хулоса чиқаришга даъват қилади ва иймонни ҳам унинг асоси деб билади. Қуръони карим турли шаклларда мутафаккирлар ӯрнини белгилаб, инсонларни ӯз яратилишлари ҳақида фикр юритишга даъват қилади.

Қуръони карим Зумар муборак сураси 9 ояти каримада келганидек:

Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмат-тик турган холда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)?!» Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар.

Шунингдек Мужодала муборак сураси 11 ояти каримада келган: Эй мўминлар, қачон сизларга (мажлис-суҳбатларда дўст-биродарларингиз келиб: «Бизларга ҳам шу мажлисдан жой беринглар», дейилса, дарҳол жой беринглар, Аллоҳ сизларга ҳам (Ўз жаннатидан) жой берур. Ва қачон «(ўринларингиздан) туринглар», дейилса, дарҳол туринглар, Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Қуръони карим Оли Имрон муборак сураси 191 ояти каримада ҳам шу мазмунда  келган: Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил!

Башарият ҳамиша адолат ва зулм, зӯравонлик, ҳуррият ва истибдод, уруш ва тинчлик, ахлоқ ва бадахлоқлик ҳодисалари билан ён ма ён келаётир.

Инсон ҳуқуқини бир умумий дастур, у ҳам бӯлса Ғарб ҳуқуқий нормаларга асосланган ҳужжатга асослаб бӯлмайди. Чунки бутун жаҳон фуқаролари бир воҳид мамлакат фуқароси эмас.

Инсон ҳуқуқларини аниқлайдиган ташкилотлар инсон ҳуқуқи умумий ва халқлараро бӯлиши, ҳама миллатлар манфаатини қамраб олувчи ва ниҳоят бугунги кун шароитлари назарда тутилган бӯлиши лозим. 

Шунингдек инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиш лозим.

Media

Add comment


Security code
Refresh