Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 26 April 2016 12:56

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда исломдаги озодлик ҳақида сӯҳбатлашдик. Шунингдек  Ғарб мутафаккирлари нуқтаи назаридан баён этилган озодлик тушунчаси ва унинг ислом динидаги озодлик орасидаги тафовитларни кӯриб чиқдик. Ислом динида озодлик тушунчаси яккапарастлик билан чамбарчас боғлиқ.

Ислом дини нуқтаи назаридан истеъморчиликдан ташқари бир қатор ички омиллар ҳам инсо озодлигини чеклайдиган омиллар мавжуд. Бу хусусиятлар фосид ахлоқ, ман-манлик, ҳавасбозлик ва шуларга ӯхшаш бӯлиб, кишини пастликка тортади. Исломда ҳар ким қӯрқув ҳисси, нафсоний васвасалар ва шунга ӯхшаш ҳиссиётлар пайида чеклашларни таҳаммул қилса, у киши аслида озод эмас.

Ислом дини инсон кароматига эҳтиром кӯрсатиб, унинг кароматини қадр-қийматини поймол этишга йӯл бермайди. Ислом динида озодлик тушунчаси нафсоний васвасалар ва одамларга банда бӯлишдан озод бӯлиш деб тарифланади. Ислом дини инсонни озод деб, бу озодлик ҳам ҳуқуқий жанбаларда ва ҳам ахлоқий жиҳатда жилваланади.

Ислом динида озодлик илоҳий бир марҳамат бӯлиб, у орқали инсон саодатли ҳаётга эришади. Ислом дини инсонларни тӯсиқларни рафъ этиб  камол топиш йӯлида шароитлар яратган. Шунинг учун ҳам инсон соҳибихтиёр бир мавжуд бӯлиб, унинг озодлиги тӯғрисида масулият ҳам туради. Аслида инсонлар озод бӯлиб, ӯз қилмишлари тӯғрисида масулиятни ҳам ҳис этишади.

Мусулмон киши ӯз имкониятларидан дуруст равишда фойдаланишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга мусулмон киши фитрий озодликка монелик қиладиган омиллардан четланиб, ӯз ва бошқалар озодлигига халақит бермасликка ҳаракат қилади.

Ғарбда жорий либерализм тушунчасида озодлик дегани, бу яъни ҳар тур қайду банд ва масулиятдан озод бӯлиш деб саналади. Ғарб фалсафасида инсон бир қатор истакларга эга бӯлиб, ӯзи хоҳлаганича яшагиси келади. Бир шахс озодлигини чеклайдиган омил, бу бошқалар истаклари озод эканлигидир. Аммо бундай озодлик ҳайвоний бир хусусият деб танилган. Бундай ҳолатда инсон ва ҳайвон озодликлари орасида ҳеч фарқ қолмайди.

Башар хилқати иккитомонлама бӯлиб, Қуръони карим таъбирида ақл ва нафс ва жону тандан таркиб топган бир мавжуддир. Шунинг учун ҳам инсон бу икки томонда мутлақ озод бӯла олмайди. Агар инсон ақлоний жиҳатдан озод бӯлса, бу мутлақ озодлиги унинг нафс озодлигига халақит беради. Аксинча агар нафсоний жиҳатдан озод бӯлса, унинг ақлоний озодлигига путур етказади.

Ҳаётда жеч бир жамият мутлақ озод эмас. Қонунлар инсонларни идора этиш учун лозим. Ҳар бир қонун ӯз негизида бир тур озодликни чеклайдиган омилдир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

 Файласуфлар ва мутафаккирлар орасидаги баҳслар, бу тушунчанинг қай даражада муҳимлиги ва инсонлар қайси ҳадгача озод бӯла оладилар деган ҳақида юритилади.

Инсон озодлиги Қуръони карим нуқтаи назаридан улуғ қадрият бӯлиб, инсонларни муттаҳид бӯлишлари изида Каъба томон намоз ӯқишларига даъват қилади.

Қуръони карим Ҳаж муборак сурасида келганидек: Сўнгра (қурбонлик қилганларидан кейин) улар кирларини кетказсинлар (яъни эҳромдан чиқиб, сочларини олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (яъни зиммаларидаги ҳаж мажбуриятларини) тўла адо қилсинлар ва «Эски Уй»ни тавоф қилсинлар!

Шунингдек Бақара муборак сураси 144 ояти каримада келган: Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжид-ал-ҳаром (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз! Китоб берилган зотлар албатта бунинг Парвардигорлари томонидан (келган ҳақ ҳукм) эканини биладилар. Аллоҳ улар қилаётган амаллардан ғофил эмасдир.

Media

Add comment


Security code
Refresh