Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 19 April 2016 12:24

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда инсон ҳуқуқи мавзӯсини ислом дини  нуқтаи назаридан кӯриб чиқдик. Бугунги дастуримизда бу мавзӯни идома берамиз. Ҳуррият тушунчаси ҳама учун маълум бӯлиб, у ҳақдаги нуқтаи назарлар фарқ қилади.

 Файласуфлар ва мутафаккирлар орасидаги баҳслар, бу тушунчанинг қай даражада муҳимлиги ва инсонлар қайси ҳадгача озод бӯла оладилар деган ҳақида юритилади.

Ғарб мутафаккирлари инсон озодлиги чегаралари ҳақида ӯз назарияларини пешкаш этишган. Ҳар ким озод бӯлишни истаса, қонун чорчӯбида озод бӯлиши лозим. Инсон озодлиги шу ҳадда бӯлиши лозимки, бошқалар озодлигига путур етказмасин.

Ҳаётда жеч бир жамият мутлақ озод эмас. Қонунлар инсонларни идора этиш учун лозим. Ҳар бир қонун ӯз негизида бир тур озодликни чеклайдиган омилдир.

Ғарбда ижтимоий масалаларни назорат этадиган ягона омил, бу қонундир. Яъни қонун жамиятни тартибга соладиган ва идора этадиган бир омил ҳисобланади.

Ғарбда озодлик қонун билан чекланади деган тушунчани кӯриб чиқадиган бӯлсак, аслида қонунлар одамларнинг орзу-армонлари маҳсули бӯлиб, Ғарб  демократик жамият асосларида халқ намояндалари қабул қилишади. Аммо агар Ғарб қонунлари ҳақида чуқурроқ фикр юритсак, бу қонунлар жамиятнинг юқори табақалари манфаатига йӯлланилганлиги аниқланади.

Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек,  ислом динида озодлик дегани, яъни инсоннинг ҳар тур қулликдан нажот топиш деган маънони англатади.  Аммо ислом динида инсон озодлиги нималар билан чекланади?

Ислом динида баъзи жойларда инсон озодлиги  маҳдудланади. Жумладан истеъморчилик,яъни қӯл остидаги кишиларга нисбатан зӯравонликни раво кӯрганлар озодлиги чекланади.

Кенгроқ дид билан боқсак, енгилтаклик, қӯрқув ва тама каби салбий хислатларга эга бӯлмаган миллат намояндалари, ташқи золим кучлар асири бӯлмайди.

Тақво одамларга ӯзларини муҳофаза этишлари ва жаҳлу залолатдан узоқда бӯлишларини уқтиради. Аслида тақводор киши озод ҳисобланади. Ӯз тақвоси орқали киши ҳар муваффақиятларга эришиши мумкун.

Ҳуррият ва озодлик инсон учун муҳим ва ардоқли бир қадриятдир. Озодлик туфайли андиша ривож топиб, истеъдодлар очилади. Озодлик тушунчаси устида кӯплаб олимлар ишлаб, ӯз фикрларини баён этишган. Бугунги кунда Ғарб давлатлари ӯзларини озодлик тарафдорлари билишади.    

Қадрли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти Ӯзбек Радиосидан эфирга узатилаётган "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.

Ихтиёр ва ирода билан бирга инсонлар тафаккур ҳиссидан ҳам баҳрамандлар. Ақл билан амал қилиш ва тафаккур билан ҳар бир нарсанинг яхши ё ёмон эканлигини фарқлаш инсонларгахос хусусиятдир.

Инсон ҳуқуқи тушунчаси кенг қамровли бӯлиб, у инсоний ва диний тафаккурларни ӯзида мужассам этади. Унинг негизида ахлоқий ва ақлоний қадриятлар жой олган.

Инсон каромати, шаъни, қадр-қимати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият деб билинади. Инсон ҳуқуқи, ҳама халқ ва миллатларнинг орзу-армони бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси бу ҳуқуқларни риоя этиши шарт ва зарур. 

Албатта инсон каромати унинг "ақллилиги",  "ҳуррияти" ва "ихтиёри" билан чегараланмай, балки Холиқ инсон яратилиши чоғи унинг жисмига  сингдирган рӯҳда тажассумланади. 

Ислом эътиқодига кўра бутун оламни яратган Тангри таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар.

 

       

Media

Add comment


Security code
Refresh