Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 12 April 2016 13:28

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳуррият ва озодлик инсон учун муҳим ва ардоқли бир қадриятдир. Озодлик туфайли андиша ривож топиб, истеъдодлар очилади. Озодлик тушунчаси устида кӯплаб олимлар ишлаб, ӯз фикрларини баён этишган. Бугунги кунда Ғарб давлатлари ӯзларини озодлик тарафдорлари билишади.

Ғарб давлатлари намояндалари фикрига кӯра ижтимоий ва шахсий озодлик масалалари биринчи маротаба Европа давлатларида кӯриб чиқилган. Ғарб файласуфлари биринчи маротаба 18-чи асрда  озодлик ҳақида ӯз фикрларини очиқ ҳолда изҳор этишиб, бу мавзӯда китоблар ёзишган.

Айнан шу усул Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясида ҳам қӯлланилган. Бундан бир неча аср илгари олимлар ва мутафаккирлар бу озодлик мавзӯсига таважжӯҳ қилишларидан аввалроқ диний китобларда бу мавзӯни кӯриб чиқишган.

 Аммо ажаблантирадиган масала шуки қандай қилиб 18-чи аср охирларида Франция ва ундан кейин бутун Ғарб дунёсига тарқалган тушунча диний китобларга ӯхшаб кенг қамровли эмас.

Озодлик мавзӯси барча динлар талботларидан ҳисобланиб, пайғамбарлар биринчи бӯлиб озодликдан одамларга хабар беришган. Пайғамбарларнинг биринчи бӯлган гаплари, бу Худога итоат қилиб, шайтонга эргашманглар ва инсонларни тӯғри йӯлдан оздирадиган кишилардан йироқлашинг деган маънода келган.

Қуръони карим Наҳл муборак сураси 36 ояти каримада келтирилган:    Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (Ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар.

Ҳазрат Мӯсо (а) пайғамбарлик аввалларида инсонларни яктопарастликка даъват қилганида озодлик ҳақида сӯзлаган. Ҳазрат Мӯсо (а) мақсади Мсир озодлиги ва ундаги иқтисодий манбалар эмасди, балки кишиларни шайтон асоратидан қутқариш эди. Бу борада Қуръони карим Духон муборак сураси 18-чи оятда келтирилган: (У уларга деди): «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини (яъни Бани Исроил қавмини) топширинглар! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман». Маълумки, Фиръавн ва унинг қавми бўлган Қибтийлар Бани Исроил қавмини мустамлака қилиб, уларга кўп зулму зўравонликлар қилар эдилар. Мусо пайғамбар Аллоҳ таолонинг амри билан Фиръавн олдига бориб, ундан Бани Исроил қавмини озод қилиб юборишни талаб қилади. Мазкур ва қуйидаги оятларда шу ҳақда хабар берилади.

Азиз тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга таралаётган "исломий инсон ҳуқуқлари" туркм эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Дастурмиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Озодлик мавзӯси ислом динида яккапарастлик тушунчасига бориб тақалади. Шунинг учун ҳам Қуръони карим суралари оятларида ёлғиз худога сиғинишга даъват қилинган.

Қуръони карим Оли Имрон сураси 64 оятда келганидек: Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй аҳли китоб (яъни яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз — ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик». Агар улар (яьни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгирсалар, унда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар — ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!

Ислом эътиқодига кўра бутун оламни яратган Тангри таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар.

Барча динларда шу ҳақиқат собитким озод инсон Худодан ӯзга ҳеч бир банда ва ҳеч бир нарсага бӯйсуниши мумкун эмас.      

Media

Add comment


Security code
Refresh