Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 05 April 2016 13:57

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

 Ӯтган дастурларимизда инсон кароматли ва шариф зотдир деб баён этдик. Шунингдек башар ҳуқуқи ҳам инсон кароматидан манша олади деб такидладик.

Ҳуррият, ирода ва ихтиёр инсон каромати поялари ҳисобланади. Бу ҳақда диний таълимотларда ҳам кӯплаб такидланган. Бузургвор пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрадилар: "Ҳеж бир мавжудот Аллоҳ учун инсонларча азиз эмас". Ул зотдан сӯрашди. Ҳатто фаришталар ҳам? Ҳазрат буюрдилар: "Ҳа, чунки фаришталар қуёш ва ой каби Аллоҳ амрига мутий ва мажбурлар, аммо инсон мухтор, яъни ихтиёри ӯзида бӯлган ҳолда яралган" .

Ихтиёр ва ирода билан бирга инсонлар тафаккур ҳиссидан ҳам баҳрамандлар. Ақл билан амал қилиш ва тафаккур билан ҳар бир нарсанинг яхши ё ёмон эканлигини фарқлаш инсонларгахос хусусиятдир.

Албатта инсон каромати унинг "ақллилиги",  "ҳуррияти" ва "ихтиёри" билан чегараланмай, балки Холиқ инсон яратилиши чоғи унинг жисмига  сингдирган рӯҳда тажассумланади.  

Барча диний таълимотларда инсоннинг рӯҳи ва инсон каромати ҳақида такидланган. Бу каромат инсон ердаги Худо халифаси эканлиги сабабли унга берилган. Аллоҳ инсонни зотий истеъдодарга эга бӯлгани ва борлиқни англаш сабабли ерда ӯз халифаси қилиб қӯйди.   

Маънавий ҳаёт инсон рӯҳи билан уйғун робитада бӯлиб, бу рӯҳ илоҳий фитратга эга. Инсон абадий мавжудотдир ва унинг рӯҳоний ҳаёти жисми ӯлгандан кейин ҳам идома топади.

Инсон ҳуқуқи тушунчаси кенг қамровли бӯлиб, у инсоний ва диний тафаккурларни ӯзида мужассам этади. Унинг негизида ахлоқий ва ақлоний қадриятлар жой олган.

Шу масалада савол туғилиши мумкунки инсоннинг моддий ва маънавий ҳаёти башар ҳуқуқига нима алоқаси бор? Бунга жавобан шуни такидлаш лозимки инсон хусусиятларидан бири, бу унинг жисми бӯлиб, у киши яшайдиган географик шароитларига кӯра мутафовитдир.

Исломий Инсон Ҳуқуқи Декларациясида кӯп маротаба инсон каромати, ҳайсият ва шахсияти ҳақида такидланган.  Декларация муқаддимасида инсон каромати Аллоҳ томондан ато этилган бир лутфу марҳамат эканлиги такидланиб, инсон энг олий тарзда яралгани қайд этилган.

Инсон каромати, шаъни, қадр-қимати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият деб билинади. Инсон ҳуқуқи, ҳама халқ ва миллатларнинг орзу-армони бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси бу ҳуқуқларни риоя этиши шарт ва зарур.  

Азиз тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" рукни остидаги туркум эшиттиришни муқадас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Инсон каромати  энг аввалги ва зотий хусусият  бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон бӯлгани сабабли, дин, ирқ ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бу инсоний шарофатдан баҳраманд бӯлиши лозим.

Бундан ташқари ҳайвонлар ҳаёти ҳам бор. Бундай ҳаётда меҳр, гина, дӯстлик ва душманлик ҳис-туйғулар мавжуд. Ҳайвонлар ҳам илоҳий неъматлардан фойдаланиб, ҳис-туйғулардан ҳам холи эмас.

Албатта ҳайвоний ҳаёт ҳам аниқ бир қадриятлар ва ҳурматга эга. Аммо ҳайвоний ҳаётни инсоний ҳаёт билан қиёсланган ҳолда, пастги поғонада туради.

Инсон моддий ва маънавий ҳаётдан бирини танлаш имконига эга бӯлган ҳолда, у маънавий ҳаётни танлаши лозим. Чунки маънавий ҳаёт моддий ҳаётга қараганда файзлироқдир.

Инсон хилқати тупроқ билан пайваст табиатга эга. Шунингдек унинг хилқати илоҳий рӯҳга бориб тақаладиган фитратга ҳам эгадир. Инсоннинг барча фазилатлари унинг "фитратига" қайтиб, барча кам-кӯстликлари унинг " табиатига" боғлиқ.

Инсоннинг маънавий ҳаёти рӯҳ билан чамбарчас боғлиқ. Қуръоний дастурлар нуқтаи назардан маънавий ҳаёт, имон ва солиҳ амал гаровидадир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh