Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 29 March 2016 14:09

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастурларимизда ҳаёт ҳаққи инсоннинг биринчи ҳаққи деган эдик. Шунингдек ислом ҳуқуқий тизими ҳар бир киши учун моддий ва маънавий ҳаётни назарда тутган деб эслатдик. Моддий ҳаёт жисмга боғлиқ бӯлиб, маънавий ҳаёт рӯҳга алоқаманд.

Аллоҳи зулжалол тирик қолиш ҳаққини одамизод учун амонат қилиб қӯйди, то инки ҳаётдан яхши равишда баҳраманд бӯлсин. Бу илоҳий амонатни сақлаш ҳар бир инсон вазифасидир. Аммо маънавий ҳаёт моддий ҳаётга кӯра баландроқ жойдан ӯрин олган ва ислом дини инсоннинг рӯҳоний ҳаётига махсус таважжӯҳ қилади. Ислом дини ҳам ҳаёт ҳаққини энг асосий ҳақ деб белгилайди. Аммо ислом динини бу борада истисно қиладиган жиҳат шуки, ислом дини ҳаётнинг маънавий томонига кӯпроқ таважжӯҳ қилади.

Осмоний динларга биноан инсон ҳаёти дунёнинг жисмоний ҳаёти билан маҳдуд бӯлмайди. Чунки инсон рӯҳи абадийдир. Ӯлим етиши билан киши ҳаёти поён топмайди. Фақат инсон рӯҳи тандан жудо бӯлиб, ӯзининг рӯҳоний ҳаётини бошлайди. Шунинг  учун ҳам маънавий ҳаёт инсон рӯҳи билан уйғун робитада. Ҳамамиз ҳам рӯҳимиз тӯғрисида вазифаларимиз бор. Бизнинг рӯҳимизни таҳдид қиладиган кӯплаб хатарлар мавжуд.

Илоҳий динлар нуқтаи назаридан ҳаёт ҳаққи муқаддасдир. Киши ҳаётини ӯзи хоҳлаганича ӯтказолмайди. Ҳаёт муқаддас бӯлган ҳолда, киши ӯз ҳаётида илоҳий қадриятларни жорий этиши лозим бӯлади. Бундай пайтда инсон на фақат ӯз ҳаёти, балки бошқалар ҳаётига ҳам лоқайд бӯла олмайди. Шунинг учун ҳам бошқалар иззат-икромини жойга келтириш учун қӯлидан келган ишни қилади. Инсоннинг ҳам жиссму жони ва ҳам нафс ва рӯҳи муқаддасдир.

Инсон ҳуқуқи, фалсафа ва ахлоқ соҳасидаги муҳим масала бу "инсон каромати" мавзӯси ҳисобланади. Чунки бу мавзӯъ инсоннинг кӯплаб ҳуқуқ ва имтиёзлари асосини ташкил этади. Бу тушунча инглиз тилида "human dignity" дейилади.   

Башар ҳуқуқи санадларида инсон каромати бир зотий ва ажралмас қадрият бӯлиб, барча ҳуқуқлар ундан манша олади.

Ҳама инсонлар ижтимоий келиб чиқиши, жинс, нажод, жисмоний ва рӯҳий шароитидан қатъий назар инсоний кароматдан бархӯрдор бӯлишлари лозим.

  Бирлашган Миллатлар халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига, шахснинг қадр-қимматига, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига, ўз эътиқодларини Уставда тасдиқлаганликлари ҳамда янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашишга ахд қилганликларини эътиборга олиб;
аъзо бўлган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишга кўмаклашиш мажбуриятини олганлигини эътиборга олган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси муқаддимаси ва биринчи моддасига биноан, Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас МАшҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Шунингдек инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиб;

мазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао – ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур.

Амм инсон ҳаётига назар ташлайдиган бӯлсак, Қуръони карим "инсоний ҳаёт" ҳақида сӯзлашганда инсон исмини фаришталар қаторида келтирган.

Қуръони карим, Оли Имрон муборак сураси, 18 – чи ояти каримада кетирилган:   Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир.

Инсоний ҳаёт кечирган киши, фаришталар қаторидан ӯрин олади. Инсоннинг маънавий ҳаёти рӯҳ билан чамбарчас боғлиқ. Қуръоний дастурлар нуқтаи назардан маънавий ҳаёт, имон ва солиҳ амал гаровидадир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh