Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 02 March 2016 13:44

Исломий инсон ҳуқуқлари

Исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар!

 Бугунги сӯҳӣатимизни ҳижоб ҳақидаги хабар билан бошлаймиз. Ӯтган йили 3 сентябр куни Лондон шаҳрида "исломий ҳижоб ҳақида фикр юритиш" унвон остида ҳижоб кунига бағишланган маросим бӯлиб ӯтди.

Маросимни ташкил этганлар жамиятдаги ҳижоб ҳақидаги ғалат фикрларни ӯзгартириш ва ҳижоб ҳақида ижобий тафаккур ҳосил қилинишини исташди.

 Маросим ташкилотчиларидан бири, Ражнара Ахтар хоним деди: Англияда муҳажжаба аёллар сони ортиб боришига қарамай, ҳали ҳам жамиятда бундай аёлларга нисбатан бадбинлик мавжуд. Уларнинг фикрига кӯра давлатий муассасаларда динни белгиловчи рамзлар, махсусан мусулмон аёлнинг ҳижоб билан жамиятга чиқиши ижлозат берилсин.

Агарчи Англияда Францияга ӯхшаб ҳижобни кийиш ман этилмаган бӯлса ҳам мусулмонлар яҳудийлар ва насронийларга ӯхшаб баравар ҳуқуқдан баҳраманд эмаслар.

Ғарб давлатлари намояндалари ҳар воситалардан фойдаланиб,  аёлларни ҳижоб кийишларига монелик қилишмоқда. Ҳатто баъзи бир ӯзини озодлик тарафдори биладиган ғарб давлатларида мусулмон аёллари ҳижоб кийишга ҳақли эмаслар.

 Англияда Фарида Конунийга нисбатан бӯлган муносабат бунга мисол бӯла олади. Фаридахоним Конуний  IBC ширкатида электроинженер сифатида ишларди. У ҳаж сафаридан сӯнг ҳижоб кийиш қарорига келди. Фаридани ҳижоби иш чоғи унга халақит бериш мумкун деган баҳоналарни дастак қилиб, ишдан бӯшатишди.

Бугунги кунда Ғарб давлатлари аввало Ислом ва унинг рамзи бўлган ҳижоб билан кураш олиб борар экан, тобора мураккаб айёрликларни ишга солмоқдалар.

Ражнара Ахтар фикрига кӯра Европа бугунги кунда аёлларнинг ҳижобига эмас, балки гурӯҳ-гурӯҳ одамла ислом динига жалбланишларига қаршилик қилмоқда. Улар ӯз мақсадларига эришиш пайида ислом ва мусулмонларни жамиятда ёмон кӯрсатмоқчи бӯлишаяпти.

Агарчи ҳижоб кийиш баъзи бир Ғарб мамлакатларида ман этилган бӯлса ҳам, ҳижоб кийган мусулмон аёллар сони тобора ортиб бормоқда. Англиялик журналист ва ёзувчи Хоним Эйвон Рэйдли исломни қабул қилиб, ҳижоб кийганидан сӯнг ижтимоий адолатсизликка дуч келди. Англияда унга нисбатан бир иккинчидаражадаги кишидек муносабат қилишди.

У бу борада дейди: Аёлнинг мусулмо бӯлгани аниқланганидан кейин унинг бошидаги рӯмолига ҳама ӯз фикрини баён этади. Кишилар муносабати унга нисбатан ӯзгаради.

Белгияда ҳам исломий ҳижоб билан қарши муносабатлар қайд этилган. Агарчи Белгия асосий қонуни мазҳабий тарафсизликни ёқлайди, аммо бу мамлакатда исломий ҳижобга қарши баъзи бир амаллар бир қатор мушкулотни келиб чиқарган. Масалан Белгия пойтахти Брюсселда бир мактаб директори ҳижобли ӯқувчини мактабдан ҳайдаши мусулмон жамиятини хавотирга солди.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ҳижоб – гӯзал қадриятдир" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастуримиз давом этади.

Бунунги кунда Ғарб дунёсида ҳижоб масаласи жанжалли мавзӯга айланган. Аввалида ғарблик мусулмон аёллари ҳижобга камроқ  таважжӯҳ қилиб, эндликда ғарблик мусулмон аёлларининг ҳижобга бӯлган таважжӯҳлари тобора ортиб бормоқда.

Бу эса сармоядорлик давлатлар намояндаларини хавотирга солган.

Сармоядорлик тизимида инсон ва жаҳонга моддий назар билан қараш одамлар ӯз манфаатига эриши учун ҳар тур воситалардан фойдаланишларига сабаб бӯлган.

Улар ӯз мақсадларига эриши учун ҳатто одоб-ахлоқ нормаларини ҳам четлаб кетишади.

Ҳолбуки  ҳижоб ва ҳаё аёл кишининг табий хусусияти бӯлиб, аёлнинг ботиний ва зоҳирий исмати ва мақом-манзалатини сақлаш йӯлида, унинг қуроли деб танилади.

Ислом динида аёлга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳар бир мусулмон ҳаёти учун таъсири жуда катта бўлиб, уни асраш ва эъзозлаш жуда муҳим саналади.

Ислом дини ақл ва такомилланиш динидир ва унинг дастурларини ижро этиш инсон ӯрни ва шарафини улуғлаш воситасидир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh