Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 01 March 2016 12:32

исломий инсон ҳуқуқлари

исломий инсон ҳуқуқлари

Ҳурматли тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда ҳаёт ҳаққи ва ҳаётдан маҳрум этиш ҳодисаси ҳақида сӯҳбатлашгандик. Инсонни қатл этиш ҳам ақлоний ҳижатдан ва ҳам илоҳий динлар нуқтаи назаридан қораланиб, катта гуноҳ деб билинади.

Аммо бугунги кунда оҳодлик шиори остида бошқа кишиларни қатл этиш ҳодисаларига дуч келмоқдамз.

Махсусан болаларни ӯлдириш ҳар бир кишининг қалбини ларзага солади. Ҳеж ким болаларнинг бежон жисмини кӯришга тоқат қила олмайди. Бугунги кунда ӯз норасида гӯдакларини ҳали кӯз очиб дунёни кӯрмай ҳаётдан маҳрум этадиган ота-оналар ҳам кам эмас.

Аллоҳ таоло Анъом муборак сураси 151 ояти каримада буюрган:

Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз: ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз — Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз — бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашмангиз; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди.

Болаларни ӯлдириш нописанд иш бӯлиб, қадимдан жоҳил жамиятларда мавжуд бӯлган. Баъзи бир жамиятда кишилар ӯз болаларини ӯлдиришган. Бу ишларини улар ҳар тур маъқуллашарди. Баъзида ӯз қизларини мабодо уруш бӯлиб асоратга тушиб нанг-номусимизни доғдор қилишмасин деб ӯлдиришарди.

Қуръони карим Наҳл муборак сураси 58 ояти каримада келтирилганидек жоҳилият давридаги араблар  агар қизли бӯлган хабарни эшитишса, хижолатдан юзлари қорайиб юришарди.

Улар қизли бӯлгани учун бошқалар кӯзига кӯринмасликка уриниб, хилватда юришарди. Улар бу янги туғилган қизни сақлаб, бошқалар бадгӯйлигига қолишдан ор қилишарди.

 Араблар учун бу қизларни тириклайин ерга кӯмиш кишиларни маломаттига қолишдан осонроқ иш эди.

Баъзида эса кишилар болаларини қурғоқчилик асарида экингарчиликнинг кам келганидан қӯрқиб, ӯз қӯллари билан ӯлдиришарди.

Қуръони каримда бу борала келтирилган:    болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз — Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз.

Шунингдек қуръони карим Анъом муборак сураси 140 ояти каримада болаларини ӯлдирадиган ота-оналар ҳақида келган: Ўз болаларини ақлсизлик қилиб жоҳиллик билан ўлдирган ва Аллоҳга туҳмат қилиб Аллоҳ берган ризқни ҳаром қилиб олган кимсалар муҳаққақки, (ўзларига) зиён қилдилар. Улар аниқ адашдилар ва Тўғри Йўлга юргувчи бўлмадилар.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Ислом дини ӯз болаларини қашшоқликдан қӯрқиб ӯлдирадиган кофирлар, шунингдек ӯз қизларини шармандаликдан қутулиш учун ӯлдирадиган кишиларни ва уларнинг амалларини шиддатли равишда қоралаб, бу амалларни ман этган.

Аммо кейинги пайтларда бу усулдан ўта енгилтак тарзда, майда сабабларга кўра, туғишни хоҳламаган аёллар томонидан амалга оширилиши оммавий тус олган. 

Ислом динида ҳомилани тушириш ҳам ман этилган иш. Бу амални фақат истисно вазиятда бажаришга ижозат берилади. Ислом динига кӯра ҳомилани тушириш, махсусан унга рӯҳ берилганидан сӯнг қотиллик ва насл инқирози бир тури деб ҳисобланади.

Қуръони каримбу амални бир азим гуноҳ деб баҳолайди:  (Эй инсонлар), болаларингизни йўқчилиқдан қўрқиб ўлдирмангизлар — уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ўзимиз ризқ берурмиз. Уларни ўлдирмоқ, шак-шубҳасиз, катта хатодир.

Ҳомилани туширадиганларнинг бу қилмишларига  сабаб кӯп: жиддий касаллик туфайли болани олдиришнинг зарурлиги, турмуши оғир бўлганлар навбатдаги фарзандни тарбиялай олишга қурби етмаслиги, иш фаолиятига таъсир қилмаслиги учун олдиришади ва яна шунга ўхшаш.

Ҳар ҳолда ҳам бир норасида гӯдакни ҳаётдан маҳрум этиш ҳам саломатликка катта хатар солади ва ҳам  диний нуқтаи назаридан нописанд бир ишдир.

Media

Add comment


Security code
Refresh