Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 July 2016 12:11

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

 Ӯтган дастуримизда барқарорривожланиш ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда давлатларнинг бу йӯналишдаги фаолиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Азизлар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек барқарор ривожланиш бугунги кун эҳтиёжларини келгуси авлод учун мӯлжлланган табиат манбаларига зиён етказмасдан қондириш дегани деб айтиб ӯтдик. Барқарор ривожланишда инсон келажакда рӯй бериши мумкин бӯлган хатарлардан омон бӯлишини кӯзлаб, иш юритади.

Бугунги кунда турли давлвтлврда табиатга нисбатан ӯта талабчан бӯлиш мезонини камайтириб, барқарор ривожланиш сиёсатини ишга солишган. Агар инсон барқарор ривожланиш асосида иш юритса жаҳон иқтисодининг ривожланишига ҳисса қӯшган бӯлади. Чунки атроф-муҳит масалалари иқтисод билан ён ма ён келган муҳим масаладир.

 Шунингдек барқарор ривожланишда атроф-муҳитга иқтисодий фаолиятлардан етадиган зиён-зарарлар мезонини қониқарли даражада камайтириш мумкин.

Барқарор ривожланиш бир томондан саноат ва технология ва иккинчи томондан атроф-муҳит ифлосланиш масалалари билан чамбарчас боғлиқ.

 Атроф-муҳит мутахассислари фикрига кӯра агар саноат ривожланишига ёндашадиган бӯлсак, атроф-муҳитга қӯл тегмасдан бӯлмайди. Аммо атроф-муҳитга боғлиқ чораларни кӯриб, унинг ифлосланиши даражасини камайтириш мумкин. Атроф-муҳит ифлосланиши олдини олиши учун муносиб технологияларни ишга солиб, бугунги кун ва келажак авлодга тааллуқли табий манбаларни сақлаш мумкин. Мутахассислар фикрига кӯра ижтимои ва иқтисодий ривожланишга йӯлланган чора-тадбирлар атроф-муҳит масаласини ҳам қамраб олган бӯлиши лозим.

Аммо ачинарли ҳолат шуки Бугунги кунда инсониятининг табиатга нисбатан кўрсатаётган таъсири нафақат қуруқликда жойлашган экотизимларга, балки сув ҳавзалари экотизимларига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай салбий таъсир ва унинг оқибатлари, айниқса, нисбатан кичик, сув режимининг ўзгариши мавсумий характерга эга ёки йирик ҳавзаларнинг қирғоқ ҳудудларида янада яққол намоён бўлмоқда.

   Барқарор ривожланиш сиёсатини йӯлга қӯйганда жамият маъқул келажакни таъминлай олади. Бундай келажакда табий манбалардан атроф-муҳит ва унинг тарбит низомини бузмасдан яшашга тӯғри келади.   

Шунинг учун барқарор ривожланишда инсон ва табиат орасида бӯлган робиталар, шунингдек инсон билан инсон робитасида бир қатор ӯзгаришлар вужудга келтиради.Бу тушунчалар ӯтган икки асрдаги атроф-муҳитга бӯлган муносабатлар ва у ҳақдаги фикрларни инкор этади.

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан тирга бӯлинг.

 Икки аср давомида табиатдан бир абзал сифатид фойдаланишди ва уни саноат ва иқтисод ривожланиши йӯлида қӯрбон тишди. Яъни инсон ӯз мақсадига эриши учун ҳар мумкин ва номумкин воситалардан фойдаланишига ижозат берилган деб ӯйлайди. Атроф-муҳит ҳам бу  воситалардан истисно эмас.

Барқарор ривожланиш ижтимоий ва иқтисодий тизимларга бир қатор намуналар келтириб, атроф-муҳитга зарар етказмасдан табий манбалардан фойдаланишга ундайди. Шунингдек атроф-муҳитнинг ифлосланиши, об-ҳаво ӯзгариши ва  жамиятдаги адолатсизлик каби падидаларни барқарор ривожланишни йӯлга қӯйган ҳолда бартараф этиш мумкин.

Мухтасар айтганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизлик, аҳоли саломатлиги ва ҳаётий кўрсаткичлари юқори бўлиши, табиий тизимлар сақланиб қолинишида долзарб ҳисобланади. Бу эса ҳар биримиздан мазкур масалага масъулият билан ёндашишни, табиат инъом этган жами неъматларни асраб-авайлашни, қадрлашни талаб этади. 

Бу – ерни, сувни, тупроқни, ҳавони, ўсимлигу ҳайвонот дунёсини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ифлосланиши, касалланишига сабабчи бўлмаслик, табиий захиралардан оқилона фойлаланиш, инсон ва инсоният бахтини, олис келажакни ўйлаб фаолият кўрсатишдир.

Табиий муҳитни асраш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш барча инсонларнинг вазифаси деб ҳисобланади

 

Add comment


Security code
Refresh