Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 11 July 2016 14:07

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

Агар эсингизда қолган бӯлса ӯтган дастурларимизда атроф-муҳитга зарар етказадиган омиллар ҳақида суҳбатлашдик. Одамлар жамиятининг кӯпайиши, чиқинди ва ахлатлар кӯпайиши ва иқлимда рӯй бераётган фожиалар атроф-муҳитга халал киритадиган энг асосий сабабчилар деб айтиб ӯтдик. Аммо буларнинг ҳамасига асосий сабаб инсоннинг жоҳиллиги деб тарифланади. Бугунги дастуримизда ҳам ана шу омил ҳақида суҳбатлашамиз.

Одамзотнинг биринчи маротаба ер юзига қадам қӯйганидан бу ён Аллоҳи зулжалол ер курасини унга неъматларидан баҳраманд бӯлиши учун амонатдек топшириб қӯйди. Аммо минг афсуслар бӯлсинким инсон на ер ва атроф-муҳит қадрини билди ва на унинг ихтиёрида бӯлган неъматлар қадрига етди. Одам боласи Парвардигори карим лутф-марҳамати ила ер юзида унинг халифаси бӯлиб, шу даражагача ӯзича ғурурландики бошқа тирик мавжудотнинг озорига ӯтди. Қафасдаги қушлар, ҳайвонот боғидаги занжирбанд  шер ва йӯлбарслар фақат инсон уларни томоша қилиб, лаззат топишлари учун сақланишади. Буларнинг ҳамаи инсоннинг бошқа тирик мавжудотларга нисбатан ғурури деб ҳисобланади. Албатта Аллоҳи зулжалол ҳама мавжудотни одамга бӯйсиндирганда ахло ва инсофни ҳам риоя этишига амр қилган эди.

Аммо бугунги замонда инсон ҳама нарсани ӯзи учун деб билади. Бугун эркинллик тимсоли бӯлган қушлар қафасда ва яшнаб ӯсиши лозим бӯлган дарахтлар одамнинг эҳтиёжларини қондириш учун ӯтинга айланган. Бугунги инсон дам олиши учун ер кураси ӯпкалари саналмиш ӯрмонлар қурбон бӯлимоқда.

 Одамзотнинг жаҳли шу аражага етганки у амонатдор эканлигини эсдан чиқариб юборган. Хушманзара боғлар, шивирлаб оқадиган ариқлар. Мусаффо ва тоза ҳавони келажак наслига етказиш рисолатини эсданн чиқариб юборган.

Бундан 4 миллиард аввал ер юзида ҳаёт бошланган бӯлса, 200 йил аввал кӯмир ва нефт энергия манбалари кашф этилди. Бундан кейин инсон  бутун ер юзига қудрат топди. Бу қисқа муддат замонида оам боласи жаҳон бӯйлаб ақлга сиғмас ишларни амалга оширди.

Бугунги кундаги саноат инқлоби ва ривожланишга интилиш, инсон ҳаётини шу даражада қамраб олдики атроф-муҳит ва табий ресурслар бутунлай эсдан чиқиб кетди.

Аммо инсоннинг бу ютуқлари атроф-муҳитга қайта тикланмас зарарлар етказиб, кӯмир ва нефт манбаларидан фойдаланиш ҳаво ифлосланиши ва денгизлар суви кайфияти ӯзгаришига олиб келди.

Эндиликда соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра инсон ердаги тупроқ сифати бузилишига асосий сабабчи бӯлиб, барча омиллардан кӯпроқ зарар етказган.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Бошқа томондан ер кураси ӯртача ҳавоси охирги 100 йилликда исиб кетиши ҳам атроф-муҳит янги падидаларидан бӯлиб, буларга сабаб гулхона газлари ва адамлар фаолиятидан келиб чиқадиган углерод диоксиди деб билинади.

Бугунги кунда инсониятининг табиатга нисбатан кўрсатаётган таъсири нафақат қуруқликда жойлашган экотизимларга, балки сув ҳавзалари экотизимларига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Бундай салбий таъсир ва унинг оқибатлари, айниқса, нисбатан кичик, сув режимининг ўзгариши мавсумий характерга эга ёки йирик ҳавзаларнинг қирғоқ ҳудудларида янада яққол намоён бўлмоқда.

Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

Она табиатни, атроф муҳтини асраб авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир.

Табиий муҳитни асраш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш барча инсонларнинг вазифаси деб ҳисобланади

Чунки атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги жиддий ва қалтис вазият ҳаммамиздан худди шуни талаб этмоқда.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh