Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 04 July 2016 14:23

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Азиз тингловчилар!

Агар эсингизда бӯлса ӯтган дастуримизда атроф-муҳитга зарар етказадиган омиллар ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ӯтган асрда дунёнинг турли минтақаларида рӯй берган фожиалар ва уларнинг муҳитга бӯлган таъсири ҳақида суҳбатлашамиз.

Ӯтган асрда дунёда катта фожиалар рӯй берган бӯлиб, унинг таъсири барча одамлар таважжуҳини ӯзига жалб этди. Бу ҳодисалардан бири ӯтган асрнинг 80-чи йилларида Ҳиндистонда рӯй берган. 1984 йили декабр ойининг 3-чи кунида Ҳиндистондаги  Америкага тааллуқли "Юнивен Корбайд" компаниясининг химиявий моддалар корхонасида бир авария пайида 25 тонна метил эзосионат гази оқиб чиқиб минтақада ёйилди. Бу газ ӯта заҳарли газ бӯлиб, унинг заҳаридан Бупол минтақасида 4000 киши ҳалокатга етиб, яна 20000 киши мажруҳ бӯлишди.

Ушбу ҳодиса натижасида зарар кӯрганлар сони 200мингдан то 300 мингга етди. Метил сиянат моддаси зарарли ҳашаротларни нобуд қиладиган заҳарлар тайёрлаш учун қӯлланилиб, одамнинг нафас олиш ва асаб системаларига таъсир қилади.

Бу авария натижасида одамларнинг химиявий корхоналар эгаларига нисбатан нафрати ортди. Атроф-муҳит тарафдорлари ва инсон ҳуқуқига оид ташкилотлар ва шифокорлар бир қатор йиғилишлар ӯтказиб, уларни одамлар саломатлиги ҳақида бепарво эканликларига эътироз билдиришди.

Агарчи   Юнивен Карбайд компанияси зарар кӯрганларга пул тӯлаб, касалларнинг табобатини ӯз зиммасига олган бӯлса ҳам ҳалигача бу фожиа минтақага ӯз таъсирини етказиб келмоқда. Ҳар йили бу ҳодиса куни муносабатида жаҳон сатҳида йиғилишлар ӯтказилади.

20-чи аср инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказган фожиаларидан яна бири, бу Украина давлатида жойлашган Чернобыль ҳодисасидир. Бу ҳодиса натижасида одамлар жони ва табиат бойлилари иқтисодий ивожланиш қурбонлигига айланди.

1986-чи йили апрел ойининг 26 кечаси кичкина ва қадимий  Чернобыль қишлоғида жойлашган  Чернобыль  атом станциясидаги 4-чи рақам остидаги реактор портлади. Реактор ядроси эриди ва натижада бутун ер курасига протон тарқалди. Портлашдан ҳосил бӯлган қӯзиқорин шаклидаги булутларда кӯп миқдорда уран, платон, йод ва шуларга ӯхшаш моддалар бӯлиб, Украина, Белоруссия ва Россия минтақаларини қамраб олди.

Ҳатто Европа ва Японияга ҳам таъсирсиз қолмаганлиги ҳақида хабар берилган. Бу ҳодиса натижасида ҳалок бӯлганлар сони 32 минг кишига етиб, 5 миллион киши саломатлигига жиддий зарар етган.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қиилинг.

Ҳодиса рӯй бергандан сӯнг реакторлардан эсадиган шамоллар тӯғрисидаги масоҳати 4 километр квадратни ташкил этадиган ӯрмонлар қизил рангли бӯлиб, нобуд бӯлишди. Ӯрмоннинг узоқ жойларида бӯлган ҳайвонлар ҳам қирилди ва ҳайвонларнинг баъзи бир турлари нобуд бӯлди.

Каспийск денгизида сокин ҳайвонлар ҳам йиллар ӯтишига қарамай Чернобил фожиаси пайида сув ифлосланиши ва кӯплаб сузувчилар тури инқирози ҳодисаси билан ёнмаён бӯлиб келишмоқда.

Чернобил атом станцияси портлаши шуни кӯрсатдики ҳатто бир грам уран атроф-муҳитга йӯл топса, унинг табиатдан ярим гача ё бутунлай йӯқ қилишига 4 миллион йил лозим бӯлади.

Бугунги кун муҳим масалаларидан бири, бу атом энергияси ва унинг ишлаб чиқариш масаласи деб тарифланади. Атом энергияси одамларнинг кундалик ҳаётига шунчалик таъсир қилганки усиз яшашни тасаввур ҳам қилиб бӯлмайди.

Аммо атом энергияси ишлаб чиқариш хатарларига қарамай бу энергия манбаи станциялари бугунги кунгача қурилиб келмоқда.Атом станцияларида ҳар 8 мегават соат ишлаб чиқарилган электр энергияси 30 грам радиоактив моддасини ҳосил қилади.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh