Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 27 June 2016 12:34

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳурматли тингловчилар!

 Агар эсингизда бӯлса ӯтган дастуримизда атроф-муҳитга зарар етказадиган омилларидан бири, ахлатлар ва чиқиндилар ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки чиқиндила 3 қисмга бӯлинади: Шаҳар чиқиндилари, саноат соҳаси чиқиндилари ва хатарли чиқиндилар.

 Ӯтган дастуримизда шаҳар ва саноат корхоналаридан ҳосил бӯладиган чиқиндилар ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда атом ишлаб чиқариш соҳасидаги чиқиндилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Бугунги кун муҳим масалаларидан бири, бу атом энергияси ва унинг ишлаб чиқариш масаласи деб тарифланади. Атом энергияси одамларнинг кундалик ҳаётига шунчалик таъсир қилганки усиз яшашни тасаввур ҳам қилиб бӯлмайди.

 Аммо унинг қатор фойдалари тӯғрисида бу энергия манбаини зарарли жиҳатлари ҳам йӯқ эмас. Улардан бири, бу атом энергияси саноатидан ҳосил бӯладиган чиқиндилар деб ҳисобланади.

Агар бу чиқиндилар дуруст ва хавфсиз равишда йӯқ қилинмаса, ундан ҳосил бӯладиган радиоактив моддалар тупроқ ва сув орқали ӯсимликлар қатлами ва ҳайвонлар организмига сингиб, атроф-муҳит ва инсонлар саломатлигига қайта тикланмас заралар етказиши мумкин.

 Радиоактив моддалр хатари бугунги кун олимларини ташвишга солган. Херасима фожиаси ва Чернобил атом станцияси портлаши шуни кӯрсатдики ҳатто бир грам уран атроф-муҳитга йӯл топса, унинг табиатдан ярим гача ё бутунлай йӯқ қилишига 4 миллион йил лозим бӯлади. Бугунги кунгача Херасимада одамлар ӯтган замон жиноятлари таъсиридан зарар кӯришади. Каспийск денгизида сокин ҳайвонлар ҳам йиллар ӯтишига қарамай Чернобил фожиаси пайида сув ифлосланиши ва кӯплаб сузувчилар тури инқирози ҳодисаси билан ёнмаён бӯлиб келишмоқда.

Ҳалокат юз берган вазиятларда реакторлар ва радиоактив чиқиндилар омборларидаги радионуклидларнинг салмоқли миқдордаги чиқиб кетиши юз беради. Реакторлар бузилиши ва фаол ҳудуднинг эритишига олиб келадиган ҳаолокатлар айниқса алоҳида хавф ҳосил қилиб, бунда ядро бўлинишининг нафақат газсимон ва учувчи маҳсулотлари, балки салмоқли миқдордаги учмайдиган радионуклидлари ҳам ташқи муҳитга тушиши мумкин. Чернобил АЭСдаги ҳалокат натижасида ҳам худди шунақанги манзара ҳосил бўлганди.

 Бузилган реакторнинг фаол ҳудудидаги радионуклидларнинг ташланмалари вақт бўйлаб чўзилган жараёндан иборат бўлган. Шамол йўналиши ўзгариши оқибатида радиоактивликнинг кенг тарқалиши ҳосил бўлган. Радиоактив булут ўтган пайтда ёмғир ёққан жойларда ифлосланиш даражаси ошган “доғлар” пайдо бўлган.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қиилинг. 

Аммо атом энергияси ишаб чиқариш хатарларига қарамай бу энергия манбаи станциялари бугунги кунгача қурилиб келмоқда.Атом станцияларида ҳар 8 мегават соат ишлаб чиқарилган электр энергияси 30 грам радиоактив моддасини ҳосил қилади.

 Радиоактив моддалар чиқиндиларини 3 қисмга бӯлишади: Биринчиси,таъсири камроқ моддалар. Улар қаторига соҳа ишчиларининг кийимлари, атом ишлаб чиқариш соҳаси ишхоналаридаги абзаллар ва филтрлар киради. Уларнинг таъсири камроқ бӯлиб, замон ӯтиши билан таъсири ӯтиб кетади.

Иккиничиси химиявий свлар шаклидаги атом соҳаси чиқиндилари ҳисобланади. Бу турчиқиндиларадиоактиви ҳам замон ӯтиб таъсирсиз бӯлади. Аммо уларни яхшилаб безарар қилиш лозим бӯлади. Учинчи тури, хатарли чиқиндила бӯлиб, муносиб шароит талаб қилади.

Ташқи муҳитнинг радиоактив ифлосланиши глобал хусусият касб этмоқда. Бунда шаклланаётган инсон популяциясига тушувчи радиоактив юклама энг хавфли экологик шартланган зарарли таъсирлардан биридир.

Ҳозирги вақтда радиоактив ифлосланишнинг асосий антропоген манбалари ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи соҳа корхоналари ва ядро ёнилғиси циклининг барча босқичларидаги ядро энергетикаси корхоналари ҳисобланади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh