Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 21 June 2016 10:30

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

 Ӯтган дастурларимизда атроф-муҳитга зарар етказадиган омиллар ҳақида суҳбатлашдик. Атроф-муҳитни ифлослантирадиган омилларидан яна бири, бу ахлатлар ва чиқиндиларнинг кӯпайиши деб тарифланади. Бугунги дастуримизда ана шу мавзуда суҳбатлашамиз.Инсониятнинг ер курасида ҳаёт ӯтказиши билан баравар бир вақтда пайдо бӯлган масала, бу чиқиндилар ва уларга боғлиқ муаммолар деб ҳисобланади.

Албатта қадимда ташландиқлар инсон ва ҳайвонлар томонидан вужудга келган бӯлиб, ташқи муҳит учун бир озиқа ҳисобланарди. Аммо инсоннинг саноат соҳасига қӯл топган замонидан бу ён чиқиндилар масаласи ҳам мураккаблашиб кетди. Бугунги кун одамининг  истеъмолчилик мезони анча юқори кӯтарилган бӯлиб, бу эса янада кӯпроқ ишлаб чиқариш ва кӯпроқ ташландиқ ҳосил бӯлишига сабаб бӯлади.

Одамларнинг исрофкорлиги ва ишлаб чиқариш соҳалари фаолиятлари атроф-муҳит ва ҳайвонлар жонига катта таҳдид туғдирмоқда. Ташландиқлар таркиби мутафовит бӯлиб, ундан келиб чиқадиган хатарлар ҳам турлича бӯлиши мумкин. Ташландиқлар тупроқ, сув ва ҳавони ифлослантиришлари билан бирга турли хатарларни ҳам келтириб чиқаради. Одамлардан ҳосил бӯлган ахлатлар, ҳайвонлар ахлати ва қишлоқ хӯжалигидан ҳосил бӯлган чиқиндилар гигиена қоидалари риоят этилмаган ҳолда тупроқга кӯмилади ё ки сувга оқизилади.

Бугунги кунда денгизлар ва океанлар одамлар, ҳайвонлар ва саноат корхоналаридан ҳосил бӯлган чиқиндилар ташланадиган жойга айланиб қолган. Ачинарлиси шуки бундай ҳолатда сув бир жойдан бошқа жойга ӯтиб, ӯз атрофидаги минтақа учун хатар туқғдириб, касалликлар манбаига айланади.

Охирги 10-йиликлар давомида Америка шарқий қисматида қайиқ билан Тинч Океанига сузиб бориб, чиқиндиларни сувга оқизишарди. Аммо 1988 йили ёз фаслида чиқиндилар ва ахлатлар Массачусет то Ню-Жерси қирғоғларигача бориб ёйилди. Ҳодиса пайида одамларнинг эътирозлари ҳам кӯпайиб кетди. Шу замонда Америка Конгресси аҳоли талабларидан таъсирани, Тинч Океанига чиқиндилар ва ахлаларни оқизишни ман этиш бӯйича қонун қабул қилди.

Бундай ҳодисаларга кӯплаб мисоллар келтириш мумкин. Аммо атроф-муҳит вазиятини хатарга соладиган муҳим масала, бу пластика чиқиндилари деб ҳисобланади.

Бугунги кунда катта шаҳарлар атроф-муҳитга таъсир етказган бир томони, сувлардаги нитрат мизони кӯпайишидир.  Катта шаҳарларда канализатсия тизими бӯлмаслиги, чиқинди сувлар, ташландиқларни ерда қазилган жойларда сақлаш  ва ӯз навбатида ер ҳам бу моддаларни шимиб олиши ер остидаги сувларни ҳам ифлосланишига олиб боради.

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Сувларининг ифлосланишига саноат корхоналаридан оқиб чиқадиган ифлос сувлар сабаб бӯлади. Булардан ташқари,сувлари ташландиқ қудуқлар, уларга ӯрнатилган қувурлар орасидаги ёки ташқи томонидан сувнинг сизилиши зовурлардан, карьерлардан, дарё сувларининг сизилишидан ҳам ифлосланиши мумкин.
 Ҳозирги замон инсоният жамияти ортиб бориши ва шу билан бирга истеъмолчилар сони ортиб бориши соҳадаги мушкулотни янада кӯпайтирмоқда. Бундай шароит қисқа бир муддатда атроф-муҳитга ҳам зарар етказади.  Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги  ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир.Чунки атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги жиддий ва қалтис вазият ҳаммамиздан худди шуни талаб этмоқда.

Мухтасар айтганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизлик, аҳоли саломатлиги ва ҳаётий кўрсаткичлари юқори бўлиши, табиий тизимлар сақланиб қолинишида долзарб ҳисобланади. Бу эса ҳар биримиздан мазкур масалага масъулият билан ёндашишни, табиат инъом этган жами неъматларни асраб-авайлашни, қадрлашни талаб этади. 

 

    

Media

Add comment


Security code
Refresh