Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 13 June 2016 14:19

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

Агар эсингизда қолган бӯлса, ӯтган дастуримизда урушларнинг атроф-муҳитга бӯлган таъсири ҳақида сӯҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки урушлардан таъсирланадиган энг асосий омил, бу атроф-муҳит ва баъзи бир ҳолатларда урушларнинг таъсири йиллар ӯтиб ошкор бӯлади. Айтган сӯзларимизга Сионистик режимининг Ливан ва Ғазо секторига қилган ҳужумида кӯриш мумкин.

Ярим асрдан бу ён араблар ва сионистлар орасида бӯлиб ӯтган тӯқнашувлар натижасида атроф-муҳит ҳам зарарланиб, унга қайта тикланмас оқибатлар таҳдид қилмоқда. 2006 йилда Сионистик режимининг Ливан жанубига бостириб киргани ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан урушган пайти 1500 кишини қурбон қилиб, уларнинг кӯпи оддий фуқаролар бӯлган. Бундан ташқари 15000 уй-манзиллар харобага айланди. Аммо уруш шу билан якунланмай. Минтақа атроф-муҳитига катта табий зарарлар етказилди ва шунингдек Ливан маданий ва тарихий асарлари ҳам нобуд қилинди.

Сионистик режимининг ҳаводан қилган ҳужумида Бейрутга  яқини Ӯртаер денгизи шарқий томонида жойлашган нефт манбалари портлатилди ва натижада 15000 тонна нефт денгизга қуюлди. Бу нефт Ливан, Сурия ва Туркия  қирғоғларигача ёйилиб кетди. Шунингдек бу ҳамла натижасида нефт манбасида 25000 тонна нефт ёниб, ҳавода қора ва заҳарли булутларни вужудга келтирди. Бейрут шаҳрининг аэропорти бомбардимон қилинган пайти 40000 тонна нефт ӯт олди.

Сионистик режими ҳамласи натижасида Ливандаги қадимий Финиқийлар порти ҳам минглаб тонна қуюқ нефт билан булғанди. Ушбу минтақа Рим императорлиги, Салибийлар ҳужуми ва бошқа урушлардан омон қолган бӯлиб, Сионистик режими ваҳшийларча қилган ҳужумида аянчли оқибатларга дуч келди. Шунингдек тарихи минглаб йиллар илгарига бориб тақаладиган тарихий бинолар жиддий равишда зарар кӯрди.

Сонистик режимининг Ғазо секторига қилган қатор ҳужумларида 1,5 миллион фаластинликлар мушкулотга учраб, минтақа атроф-муҳитига ҳам жиддий зарар етган. 2008 йили бӯлиб ӯтган 22 кунлк урушда Сионистик режими фаластинликларга қарши фосфор бомбалар қӯллаган. Бу бомбалар ерга етиб борганда 100 бомбага парчаланади ва 45 метрга тарқалади. Бунинг натижасида бомбалар атрофида ҳар нима учраса куйиб нобуд бӯлади. Бомбалар ва ундан тараладиган газлар одамлар ва атроф-муҳитга катта зарар етказиб, асаб ва нафас йӯллари функциясини пасайтиради.

22 унлик урушда фосфор бомбалар ҳатто денгизга ҳам ташланди ва ундаги тирик мавжудот, жумладан балиқларни ҳам заҳарлантирди.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Ӯз замонида 22 кунлик уруш фаластинликлар атрф-муҳити учун учта катта зарар етказилди. Бири, Ғазо сектори сионистлар омонидан муҳосара бӯлиб, фаластинликлар нефт ӯрнида истеъмол қилиш учун мувофиқ бӯлган ёғлардан фойдаланишди. Иккинчиси, дарёларга ифлос сувлар қуйилиб, Ӯртаер денгизини заҳарлантирди. Учинчиси, кӯчаларда ташландиқ ва чиқиндилар тӯпланиб қолиб, минтақа аҳолиси саломатлигига жиддий зарар етказди. 

Сионистик режим ҳар доим фаластинликлар ўртасида қўрқув ва ваҳима солиш ва уларнинг муқоваматни давом эттиришдан қайтариш мақсадида ҳамда Фаластин халқи устидан товламачилик жараёнини давом эттиришни кўзламоқдаки, ушбу мавзу ҳам зўравон Сионистик режимнинг ўз мақсадларига етиши учун ҳар қандай зулм ва жиноятни амалга оширишдан тап тортмаслигини билдиради.

Сионистик режимнинг тарихи Фаластин халқига қарши фожеалар билан ва ушбу режим расмийларининг ирқчилик ва жинояткорона позицияси билан тўлиб тошганФаластин халқи ўзоқ йиллар давомида шуни кўрсатишдики, Сионистик режимнинг жиноятлари ортидан улар оғир ва қийин кунларни бошдан ўтказишган бўлсада, аммо улар бир лаҳза бўлсада ушбу режим қаршисида ўзларининг муқовамат ҳаракатларини тўхтатишмади ва ушбу режимнинг золимона қонунлари ҳам Фаластин халқининг ишғолгар режимга қарши қўзғалишларини тўхтата олмади.    

Media

Add comment


Security code
Refresh