Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 06 June 2016 19:37

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳурматли тингловчилар!

 Бугунги дастуримизда атроф-муҳитга зарар етказадиган омилларидан бири, яъни урушлар ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Дунёда рӯй берадиган нохуш ҳодисалардан бири бу уруш бӯлиб, тинчлик ва адолатни барқарор этиш йӯлида амалга ошади. Урушдаги хисоратларни жангарилар ӯлган ва жароҳатланганлар сони, шаҳарларнинг вайроналиги ва иқтисодий зарарларни ҳисобга олишади.

Аммо урушларнинг ӯз замони ва келгуси замондаги атроф-муҳитига етадиган зарари ҳақида ҳеч ким ӯйламайди ҳам. Урушларда атроф-муҳит ва табий манбалар ҳисобга олинмайди. Шу сабабли атроф-муҳит уруш бӯлганда бепарволик қурбонига айланади.

Гарчи уруш бӯлган минтақалар фуқаролари йиллар давомида атроф-муҳитга етган зарарлар товонини беришади, бу масала ҳеч кимни ташвишга солмайди.

Аммо бугунги кунда шу ҳақиқатни қабул қилиш лозимки уруш табиат ва атроф-муҳитга қайта тикланмас зарар етказади. Чунки урушда томонлар гина-кудурат ҳисси билан амал қилиб, инсоний туйғулардан узоқ бӯлишади. Урушда одамлар ҳаёти хатар остида қолиб, арофф-муҳитга ҳам жиддий хисоратлар киритилади. Урушда вйронкор бомбалар ва химиявий газларни ишга солиш тирик мавжудот яшайдиган атроф-муҳитини ифлосланиши ва заҳарланишига олиб келади.

Урушлар атроф-муҳитга зарар етказадиган бир томони уруш пайти ӯзини билдирмай, йиллар ӯтгани билан аста-секин ӯз нишоналарнии кӯрсатади. Агарчи миналардан фойдаланиш халқаро келишувлар бӯйича ман этилган бӯлсада, соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра жаҳон бӯйлаб ӯнлаб миллион тонна портлайдиган моддалар ер қаърида ҳаали ҳам пинҳон қолган.

Бу моддалар кӯплаб Афғонистонда, Камбджада, Боснияда ва Африка материкида минтақа фуқаролари ҳаётига янги хатарлар туғдирмоқда. Ерда пинҳон бӯлган хатар ҳар йили кӯплаб одамларни мажруҳ қилиб, қайта тикланмас зарар етказади.

Бошқа томондан Бирлашган Миллатлар ташкилотининг матбуотда эълон қилинган маълумотларга кӯра, 20 чи асрнинг фақатгина сӯнгги 10 йиллигида дунё бӯйлаб 118 қуролли тӯқнашувлар юз берган. Бунинг натижасида 6 миллион нафр инсон қочқинликка маҳкум этилиб, одамлар ва атроф-муҳитга жуда катта зарар етказилган. Сувдан нодуруст фойдаланиш натижасида вужудга келган муҳожирлик, юқумли касалликларнинг кӯпайиши, қурғоқчилик ва очарчилик  кӯпайиши каби ачинарли ҳодисаларни уруш-жанжалларнинг чегара билмайдиган аянчли оқибатлари дейиш мумкин.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг

Кейинги 10 йилликларда форс кӯрфази миинтақасидаги жанг-жадаллар натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бӯладиган воқиалардан бирии, бу нефт ташувчи танкерлардан нефтнинг денгиз сувларига оқизилишидир.

Юқорида айтилган гаплар уруш-жанжаллар натижасида дунё бӯйлаб атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳақида гӯё денгиздан бир томчидир. Ачинарлиси шундаки барибир жанг-жадаллар бир кун келиб ӯз поёнига етади.

Аммо она-табиатга етказилган оғир жароҳатларнинг қайта тикланиши жуда кӯп замонни талаб қилади. Бунинг учун эса келгуси авлодлар бизни кечирмайди.

Она табиатни, атроф муҳтини асраб авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир. Бугун жаҳон жамияти табиатни асраб-авайлаш, келажак авлодларга бекаму-кӯст етказиш йўлида биргаликда амал қилиш зарурлигини англаб етди.

Тан олиш керак: бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш, глобал иқлим исишининг олдини олиш, сайёра аҳлининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш инсоният олдидаги энг нозик таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда.

Жаҳон миқёсида ташкил этилаётган халқаро тадбирларда ҳам асосан ана шу муаммога алоҳида эътибор қаратилаётир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh