Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 30 May 2016 14:41

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳурматли тингловчилар!

Эсингизда бӯлса ӯтган дастуримизда сув, ҳаво ва тупроқнинг ифлосаниши ва бу нарсанинг атроф-муҳитга бӯлган салбий таъсири ҳақида гапирган эдик. Аммо инсон, ӯсимликлар, ҳайвонлар, ҳатто жонсиз жисмларга салбий таъсир ӯтказадиган ифлосланишнинг яна бир тури борким бу ҳақда жуда кам гапирилади.

Аммо унинг таъсири бошқа турдаги ифлосланишлардан кам эмас. Бу нарса овоз орқали табиатга зарар етказишдир.

Олимларнинг фикрича ҳаво босимида вужудга келадиган ӯзгаришлар овозни келтириб чиқаради. Ҳаво босимининг ӯзгариши натижасида вужудга келган тӯлқинлар фазода тарқалиб, маълум ҳудудда инсон томонидан идрок этилади. Шу сабабли овоз тӯлқинлари механик тӯлқинлар гуруҳидан бӯлиб, қулоққа етиб келиши билан эшитиш ҳиссини вужудга келтиради. Бу овоз тӯлқинлари фазо муҳитида турли ӯлчовдаги тӯлқинларда тарқалиши мумкин. Инсоннинг овозни қабул қилиш имкониятлари эса чекланган. Унинг қулоғи 20 минг ҳерз миқдоридаги тӯлқинларни идрок этиш қобилиятига эга.

Аммо зарарли садо деб киши ҳордиқ чиқараятган пайтда унинг осойишталигига халал етказувчи ё худ ишлаб турган пайи диққатини паришон айловчи садоларга айтилади. Шу сабабли ҳатто номувофиқ бир пайтда ижро этилган мусиқа садоси ҳам атроф-муҳитга зарар етказувчи садо деб аталиши мумкин.

Садо ҳаво босимининг ӯзгариши меъёрига қараб ӯлчанади. Унинг ӯлчов бирлиги эса дисибл деб юритилади. Унниг миқдори эса 0 дисиблдан, яъни эшитишнинг бошланишидан 130 дисибл, яъни эшитиш қобилиятининг ниҳоясигача белгиланган.

Атроф-муҳитнинг товуш воситасида ифлосланиши ишлаб чиқариш технологияси ва саноатнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Бошқача қилиб айтганда саноатнинг ривожланиши билан табиатнинг товуш воситасида ифлосланиш ҳолати кӯпайиб бормоқда.

Атроф-муҳитнинг товуш орқали ифлолсланиши манбалари турлича. Аммо уларнинг энг кӯзга ташланадиган турлари йӯлларда автомашиналарнинг тиқилинч ҳолати, поездлар , саноат ва қурилиш корхоналаридир. Катта шаҳарларда аэропортлар, темир йӯл терминаллари, автомашиналарнинг бемаъни сигналлари, тезёрдам машиналарнинг сиреналари, саноатда фойдаланадиган технологияларнинг нохуш садолар атроф-муҳитнинг товуш орқали зарарланиши муҳим омиллари ҳисобланади.

Шаҳардан ташқари жойларда эса автомобил йӯлари, поезд релслари атроф-муҳитнинг товуш орқали ифлосланиши асосий омиллари ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Мутахассисларнинг фикрига кӯра, маълум бир минтақадаги темир йӯли ӯша минтақадаги ӯсимликлар ва ҳайвонт ду6нёси учун хавф-хатар манбаи бӯлиши мумкин. Чунки бу темир йӯл излари нодир табий экотизимларни кесиб ӯтиб, поездлар қаторининг ҳаракатидан вужудга келган нохуш садолар ӯша минтақада ӯсадиган ӯсимликларга салбий таъсир ӯтказиб, ҳайвонот дунёси ва темир йӯл ёнида яшовчи кишиларнинг ҳаёти учун хавф-хатар туғдириши мумкин.

Бунинг натижасида шу минтақада яшовчи нодир жониворлар ночорликдан бошқа экотизимларга кӯчишга мажбур бӯлишади. Бу эса нодир ҳайвонларнинг камайиб кетишига сабаб бӯлади.

Мутахассисларнинг сичқонларда ӯтказган тадқиқотлари нохуш садоларнинг ҳайвонот дунёсига салбий таъсири ҳақида қизиқарли фактларни ошкор этди. Маълум бӯлишича нохуш садолар таъсирида сичқонлар изтиробга тушиб, уларнинг ҳар хил касалликларга чалиниш ҳолатлари кузатилган.

Яна бир муҳим нарсани қайд қилиш жоизким, кӯпчилик одамлар нохуш садолар табиатдаги ӯсимликлар дунёсига таъсир қилмайди деган ишончдалар. Уларнинг бу ишончларига сабаб, ӯсимликарда ҳайвонот ва инсондаги каби қулоқ ҳамда эшитиш тизимининг мавжуд эмаслигидир.

Аммо кейинги тадқиқотлардан маълум бӯлишича ёқимсиз товушлар дарахтларга жуда катта таъсир ӯтказади.   

Media

Add comment


Security code
Refresh