Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 24 May 2016 09:21

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда ер юзидаги биохилмахиллик камайиб кетиши ва унинг оқибатлари ҳақида сӯҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки биохилмахиллиг камайиб кетиш падидаси ер юзида турли хатарларни юзага келтириши мумкин.Бугунги дастуримизда бу мавзуни идома берамиз.

Ер кураси инсон, ҳайвонлар ва бошқа мавжудотлар турар жойи ва улар ҳаёти идома топилиши учун муносиб бӯлиб, бутун планеталар орасида унда ҳаёт жараён топадиган ягона сайёрадир.

Шунинг учун ҳам бугунги кун олимлари ер сайёрасини сақлаш ҳақида бир қарорга келишган. Атроф-муҳит бӯйича мутахассислар табий биохилмахиллигни ер юзидаги ҳаёт асоси деб билишади.

 Табиатдаги биохилмахиллик бир тури нобуд бӯлса, миллионлар йил у турнинг такомилланиши учун сарф бӯлган кӯшиш-ҳаракат барбод бӯлади.

Атроф-муҳит ундаги биологик турлар хилмахиллиги билан танилади. Табиатдаги мувозанатни ҳам сақлайдиган омиллар ана шу хилмахиллик деб тарифланган. Шунинг учун ҳам уни асраб-авайлаш башарнинг аслий бурчидир. Биохилмахиллик бугунги кунда қишлоқ хӯжалиги, инсон соғломлиги, тижорат ва саноат соҳаларида тан олинган масала.

Мутахассислар биохилмахиллик камайиб кетишини давлатлар иқтисодига катта путур етказади деб баҳолашган. Улар фикрига кӯра қишлоқ хӯжалигидаги маҳсулот турларининг кӯплиги озиқ-овқат ва қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини етиштиришга катта кӯмаг этади.Мутахассислар фикрига кӯра қишлоқ хӯжалигидаги мавжуд экотизимлардан тӯғри равишда фойдаланиш ер, сув ва ҳаво сифатининг яхши бӯлишига сабаб бӯлади.

Биологик турлар хилмахиллигининг инсон ҳаётига бӯлган таъсири ҳақида кӯплаб китоб ва рисолалар чоп бӯлган. Айниқса шифобахш ӯсимликлар хилмахиллиги кӯплаб кассалликларни муолажа қилиш ва олдини олишда катта таъсири бор. Мева ва сабзавотдаги хилмахиллик организмни турли витаминлар билан таъминланишида ва шу билан бирга иммунитетни бақувват қилишда кӯмаг этади.

Эндиликда соҳа мутахассислари қуруқлик ва сувдаги биохилмахиллигни сақлаш пайида иш олиб бормоқдалар. Улар фикрига кӯра ӯсимликларни истеъмол қилиш, яъни вегетарианство экотизимлар ва биологик турлар хилмахиллигини сақлашда муҳим рол ӯйнайди. Инсон ӯсимликлар билан овқатланадиган бӯлган ҳолда ҳайвонлар турлари сақланиб, ҳатто иқлим ӯзгаришига ҳам ижобий таъсир қилади. Мутахассислар фикрига кӯра, ҳайвон ва товуқ гӯштини истеъмол қилиш ҳам турлар инқирозига олиб келиши мумкин.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Чорвачилик соҳаси бугунги кунда биологик турлар хилмахиллиги нобуд бӯлишига сабаб бӯладиган асосий омил деб ҳисобланади. Чорвачилик ва парандачилик ӯсимликларнинг нобуд бӯлиши ва шунингдек тупроқ сифатининг бузилишига сабаб бӯлади.

Шунингдек ҳаддан ортиқ ов билан шуғулланиш ва балиқчилик ҳам сузувчилар турларининг инқирозига олиб бориши мумкин.

Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги  ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир.

 Чунки атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги жиддий ва қалтис вазият ҳаммамиздан худди шуни талаб этмоқда.

Тан олиш керак: бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш, глобал иқлим исишининг олдини олиш, сайёра аҳлининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш инсоният олдидаги энг нозик таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда.

Жаҳон миқёсида ташкил этилаётган халқаро тадбирларда ҳам асосан ана шу муаммога алоҳида эътибор қаратилаётир.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh