Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 17 May 2016 13:16

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастурларимизда атроф-муҳитнинг ифлосланиши омиллари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда атроф-муҳитнинг ифлосланиши омилларидан бири бӯлмиш, қашшоқлик ҳақида сӯз юритамиз.

Бугунги кунда иқтисодий кризислар туфайли инсниятга таҳдид қиладиган қашшоқлик падидаси атроф-муҳитга ҳам ӯз зарарини етказади. 1970 йилдан бери бу ён соҳа олимлари қашшоқлик ва атроф-муҳит бир-бири билан чамбарччас боғлиқ деган хулосага келишган.

БМТ иқтисодий комиссияси ҳисоботига кӯра агарчи қашшоқлик мезони камайиб борган бӯлса ҳам бугунги кунда дунё фуқароларининг 3 дан бир қисм, яъни 2 миллиард киши қашшоқлик ва фақр-камбағалликда ҳаёт кечирмоқда. Буларнинг кӯпи атроф-муҳити зарарланган ва яшашга номуносиб бӯлган бир шароитда кун кечирмоқдалар.

 Баъзила эса ӯзлари яшайдиган атроф-муҳтнинг ифлосланишига асосий сабабчи. 800 миллион киши эса қашшоқликка яқин бӯлган шароитларда яшамоқдалар.

Қашшоқлик ӯрмондаги дарахтларнинг кесилиши, яйлоқларда чорваларни ҳаддан ортиқ ӯтлатиш, қишлоқ хӯжалигига муносиб ерларни ҳаддан ортиқ ишлатиш каби амалларни вужудга келтиради. Қашшоқ оилалар истар-истамас иқтисодий шароитларнинг тизиқлигидан ӯзлари яшайдиган атроф-муҳитга халал киритишади.

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари кўплаб хорижий мамлакатлар кун тартибига киритилган. Очарчилик инсоният саломатлигига хавф солаётган энг долзарб таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан жаҳон ҳамжамияти аҳолини хавфсиз, сифатли ва етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига устувор эътибор қаратмоқда.

Тадбирда ҳозирги вақтда табиий ресурслардан, хусусан, ер ва сувдан оқилона фойдаланиш, энергетика соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришнинг табиатга салбий оқибатларини камайтиришга кўмаклашадиган илмий ишланмалар ҳамда экологик инновацияларни татбиқ қилиш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланади.
Айни чоғда табиатдан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик асосланган усулларига босқичма-босқич ўтишга эришиш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳамда бу борада илмий технологияларни ўзлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Буларнинг барчаси, албатта, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жумладан, экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий ҳамда тоза технологияларни жорий этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз двомида ҳам биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Атроф-муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ичимлик суви, экологик тоза озиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, биологик хилма-хилликни асраш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш долзарб муаммолар ҳисобланади ва уларни ижобий ҳал қилиш инсониятнинг келгуси тараққиётини белгилайди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг бугунги кундаги долзарб масалаларини ҳал этиш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва ваколатларининг кенгайтирилиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашда янада кенгроқ имкониятлар яратмоқда.

Бугунги кунда инсоният жамияти ортиб бориши ва шу билан бирга истеъмолчилар сони ортиб бориши соҳадаги мушкулотни янада кӯпайтирмоқда. Бундай шароит қисқа бир муддатда атроф-муҳитга ҳам зарар етказади.  Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги  ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир.Чунки атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги жиддий ва қалтис вазият ҳаммамиздан худди шуни талаб этмоқда.Мухтасар айтганда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш экологик хавфсизлик, аҳоли саломатлиги ва ҳаётий кўрсаткичлари юқори бўлиши, табиий тизимлар сақланиб қолинишида долзарб ҳисобланади. Бу эса ҳар биримиздан мазкур масалага масъулият билан ёндашишни, табиат инъом этган жами неъматларни асраб-авайлашни, қадрлашни талаб этади. 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh