Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 09 May 2016 13:38

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳурматли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда ӯрмонларнинг нобуд бӯлиши ҳақида сӯҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки ӯрмонларнинг нобуд бӯлишлари сабабларидан бири бу биохилмахилликнинг камайиб кетиидир.

Ӯрмонлар жаҳон бӯйлаб ер сатҳининг учдан бир қисмини дол-дарахтлар ва ӯсимликлари билан  ташкил этган. Дунёда бор ӯсимликлар ва жониворларнинг ярмини ӯрмонлар ӯзида жой берган. Шунинг учун ҳам ӯрмонларга махсус аҳамият берилади.

Ӯрмонларда истеҳсолчилар, яъни ӯсимликлар, истеъмолчилар, яъни жониворлар ва бӯладиганлар, яъни кичик ҳашарот орасида ҳаётий бир умумият бор. Ӯрмонлар, махсусан қӯл тегмаган, бикр ӯрмонлар турли биологик хилмахилликка бой бӯлиб, ундаги ӯсимликла ва жониворларнинг баъзи бир тури ҳали ҳам кашф этилмаган.

Масалан, Амазонка ӯрмони дунё бӯйлаб ӯсимликлар ва жониворлар турларининг ӯндан бир қисмини ӯзида жой берган. Мутахассислар фикрига кӯра, Амазонка ӯрмонида 40 минг тур ӯсимликлар, 427 тур сутэмизувчилар, 1294 тур қушлар, 427 тур амфибиялар ва 3 минг тур балиқлар бугунги кунгача ҳисобга олинган. Ачинарлиси шуки ӯрмонларни нобуд бӯлиши об-ҳавога салбий таъсир етказишидан ташқари жониворлар ва ӯсимликлар турларининг нобуд бӯлишига олиб келади.

Мутахассисларга кӯра ӯрмонлардаги дарахтларни кесиш ерларни текислаш учун йӯлланган бӯлиб, бу амал дарахтлар турларининг нобуд бӯлишига сабаб бӯлади.

Олимларнинг айтишича Бразилиядаги ӯрмонлар дарахтларини кесиш Амазонка ӯрмони учун катта зарар етказади. Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотлар натижасига кӯра, Амазонка ӯрмонида 38 тур жониворларга инқироз таҳдид қилмоқда. Бу турларнинг баъзи бирлари дарахтларнинг нобуд бӯлишит билан орадан кетса, бошқалари насл суриш ва яшаш учун муқовимат қилиш имконларидан маҳрум бӯлиб нобуд бӯлмоқда.

Ӯрмонларни кесиш на фақат углерод диоксидини шимиб олишга монелик қилади, балки дарахтлар тортиб оладиган углероди диоксиди миқдорини атмосферада озод бӯлишига ҳам олиб келиши мумкун.

Бу падидани дунёнинг турли жойларида мушрҳада этиш мумкун. Австралиянинг Жеймскук Университети тадқиқотчиси Вилиям Лоренс айтишича, дунёнинг иссиқ минтақаларида ӯтказилган тадқиқотларга кӯра ер курасининг исиши билан ӯрмондаги жониворлар ва ӯсимликлар турлари нобудлигига олиб бормоқда.

Бугунги кунда иқлимнинг кескин ўзгариши кўплаб муаммоларни, хусусан, экологик вазият беқарорлиги, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинларини юзага келтирмоқда. Айниқса, унинг инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани янада ташвишланарлидир.

Қадрли тингловчилар! Сиз Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан эфирга узатилаётган " Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбтдаги сонини тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, Ер юзида иқлим мувозанатининг бузилиши, ҳавонинг ялпи исиб кетиши оқибатида

тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир.

Маълум шароитда яшаётган организмларга экологик омиллар турлича таъсир этиши мумкин. Аммо экологик омиллар қанчалик хилма-хил бўлмасин, уларнинг тирик организмларга таъсир этиш характери нуқтаи-назаридан улар учун умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд.

Организмнинг нормал ривожланиши учун маълум даражада қулай экологик омиллар мажмуи талаб этилади.

Ҳар бир омилнинг организмга таъсир этиш кучи хамда қуйи ва юқори таъсир этиш чегаралари бўлади.
Бу – ерни, сувни, тупроқни, ҳавони, ўсимлигу ҳайвонот дунёсини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ифлосланиши, касалланишига сабабчи бўлмаслик, табиий захиралардан оқилона фойлаланиш, инсон ва инсоният бахтини, олис келажакни ўйлаб фаолият кўрсатишдир.

Бу айни пайтда инсоний бурч ва масъулиятни чуқур ҳис этиш ва англашнинг ифодаси, намоён бўлишдир.

 Табиатни эъзозлаш, муҳофаза этиш – бу оддий, ўткинчи, вақтинча масала эмас, балки ўта жиддий, ўта долзарб, инсоният тақдирини ҳал этадиган умумбашарий муаммодир.   

Media

Add comment


Security code
Refresh