Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 02 May 2016 13:02

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастурларимизда ҳаво ифлосланиши ва унинг оқибатлари ҳақида сӯҳбатлашдик. Мутахассислар фикрига кӯра ҳавонинг исиши омилларидан бири, бу ӯрмонлар масоҳати камайиб кетиши деб ҳисобланади.

Ер кураси исиши бугунги кун долзарб мавзӯларидан бӯлиб, кӯплаб мутахассислар таважжӯҳини ӯзига жалб этган. Улар фикрига кӯра ер ҳавоси исишига углерод диоксиди кӯпайиши олиб бориши мумкун. Дунёда энг кӯп углерод диоксиди миқдори ёқилғи маҳсулотларни ишлатишдан ҳосил бӯлади.

Атроф-муҳит ифлосланиши, натижада иқлимнинг глобал тарзда исишига асосий сабаб табиий ёқилғи захираларининг катта ҳажмда истеъмол қилинишидир.  

Ундан кейин углерод диоксиди ҳосил бӯлишига дарахтларни кесиб ташлаб, ӯрмонларни йӯқ қилиш сабаб бӯлади. Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра ӯрмонлар 18 фоиз бутун дунё  углерод диоксидини шимиб олишади.

Шунинг учун ҳам уларни нобуд қилиш шу миқдордаги углерод диоксиди ер курасида муаллақ қолишига сабаб бӯлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти янги бир ҳисоботида агар ӯрмонларни йӯқ қилиш 2100 йилгача шу равишда давом эттираверса, ҳар йили жаҳон иқтисодига 1бир триллион доллар зарар етказаверади.

Япониядаги ӯрмонларни сақлаш бӯйича ташкил топилган  муассаса матахассислари ҳам бу мавзӯнинг долзарблигига такидлашади. Улар олиб борган тадқиқотларга кӯра ҳар бир квадрат метр дарахт барги кунида 5 воҳид оксиген ҳосил қилиб, у 1 долларга арзийди. Бу кӯрсаткичларга кӯра  ҳар бир 5 йиллик дарахт ӯртача ҳисоб билан 140 воҳид оксиген ҳосил қилади. Агар бу миқдор оксиген 1 йил ҳосил бӯлишини доллар билан санасак, унинг қиймати бир йилда 10 минг долларга етади.

Ӯсимликлар ҳам углерод диоксидини шимиб олиб, уни тарқатишга ҳам қодир. Аммо углерод диоксидини ёмғир ҳосил қилувчи ӯрмонлар шимиб олади. Бу ӯрмонлар  масоҳати камайиши углерод газининг ҳавода муаллақ қолишига сабаб бӯлиб, иқлим мушкулотларини янада оғирлаштиради.

Бошқа томондан Ер кураси исишидан ҳосил бӯладиган қурғоқчилик ҳам ӯрмонларнинг йӯқ бӯлишига сабаб бӯлади. Мисол учун: 2005 то 2010 йилгача Ер курасида шундай қурғоқчилик вужудга келдики ҳатто энг намли минтақаларга ҳам таъсирсиз қолмади.

Амазонка ӯрмонлари бугунги кунда нобуд бӯлиш хатарига чалинган. Бу ӯрмон "ер ӯпкалари" номи билан шӯҳрат қозониб жаҳондаги об-ҳаво мезонини мӯътадил равишда сақлаш учун ҳаётан муҳим саналади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Амазонка масоҳати 7.5 миллион квадрат метрни ташкил этиб, Бразилия, Перу, Эквадор,Колумбия, Венесуэла, Гвинея, Суринам ва Боливия давлатларига туташган. Амазонка ӯрмонлари ӯсимликлар ҳаёти билан Ер кураси экосферасини сақлашда асосий рол ӯйнайди.

 Мутахассислар фикрига кӯра агар Амазонка нобуд бӯлса, Ер юзидаги чучук сувларнинг 20 фоиз йӯу бӯлиб, сув тақчиллиги мушкулотларини вужудга келтиради.

Глобал иқлим исиши асоратлари аллақачон ўзини намоён қилишга улгурди. Тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир.

 Бу ўзгаришлар аҳоли яшайдиган ҳудудларда инсонлар учун ҳалокатли оқибатларини келтириб чиқариши мумкин.
Кўпчилик регионларда иқлим ўзгариши натижасида ёғингарчилик миқдорида, қор ва доимий музликларнинг эриш тезлигида сезиларли ўзгаришлар вужудга келади, бу эса ушбу ҳудудлардаги сув ресурсларининг сифати ва миқдорида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

 Шунингдек келажакда иқлимнинг тобора исиб бориши озиқ-овқат маҳсулотларини (буғдой, маккажўҳори, шоли ва ҳакозо) етиштиришга салбий таъсир кўрсатади, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсида ҳам кенг кўламли кўчишлар кузатилади.

 Ушбу кўчишлар давомида эса кўпчилик фаоллиги сустроқ бўлган турлар янги шароитларга мослаша олмай бутунлай йўқ бўлиб кетишлари мумкин.      

Media

Add comment


Security code
Refresh