Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 April 2016 13:01

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда об-ҳаво ифлосланиши омиллари ҳақида сӯҳбатлашдик. Ҳавонинг ифлосланишига сабаб бӯладиган яна бир омил, бу озон қатламининг емирилиши деб тарифланган. Бугунги дастуримизда ана шу мавзу ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Азон қатлами оксиген газидан иборат бир қатлам бӯлиб, ер сатҳидан 25 то 40 километр баландлигида сезилади. Бу нажотбахш газ Ер сайёрасини қуёшнинг ультрабинафша нурлари ва бошқа зарарли нурлардан ҳимоя қилади. Озон гази формуласи О3 бӯлиб, унинг молекулалари 3 оксиген атомидан иборат.

 Озон қатлами тарихи Ер курасидаги ҳаёт бошланиши билан бир деб тахминланади. Ӯтмишда ер атмосфераси ундаги кӯп миқдордаги ультрабинафша нурлари таъсирида озон газига мубаддал бӯлиб, бу қатлам вужудга келишидан сӯнг  ультрабинафша нурлари ҳам ерга камроқ таъсир қиладиган бӯлди.

Озон қатлами зарарли нурларни ерга етишига монелик қилиб, унинг баъзи бир жойлари юпқароқ ва шу боис бундай жойлардан зарарли нурларнинг ӯтиши осонроқ кечади. Озон қатламининг шундай жойларига бу қатламнинг тешилиши деб тарифланади. Агар озон қатлами тешилса, ердаги ҳаёт ҳам нобуд бӯлади.

Ультрабинафша нурлари ӯта зарарли нур бӯлиб, инсон организмига катта зарар етказади. Жумладан бу нурлар инсон терисига сингиб, тери саратони касалига сабаб бӯлади.

Шунингдек озон қатламинингемирилиши зарарли нурларнинг аёвсиз ерга ёғилиши ва шу билан бирга иқлим ӯзгаришларга ҳам сабаб бӯлиши мумкун. Бу нурлар ерга етиши билан Шимолий ва Жанубий қутблардаги музларнинг эриши ва натижада иссиқ ва қуруқ минтақаларни сув босиши мумкун. Шунингдек ӯсимликларнинг сийраклашиши ва ҳайвонлардаги генетик ӯзгаришлар ҳам озон қатлами тешилиши натижасида амалга ошади. Озон қатлами емирилиши биринчи маротаба ӯтган асрнинг 70 йилларида Жанубий қутб Антарктика минтақасида BAS номли бир тадқиқот гуруҳи томонидан кашф этилди.  Олимлар фикрига кӯра озон қатламининг емирилиши энг асосий омиллари , бу ерда атом бомбаларини синаш ва вулқонлар отилиши деб тарифланади.

Атмосферанинг озон қатлами курраи заминимизда ҳаёт мавжудлигининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳолбуки, инсониятнинг илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш фаолияти натижасида сайёрамизни қуёш радиациясидан ҳимоя қиладиган ушбу табиий экран шиддат билан юпқалашиб бормоқда.Мазкур экологик муаммони ҳал этиш мақсадида 1985 йилда дунёнинг 147 мамлакати иштирокида Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинган эди. 1987 йил 16 сентябрда эса Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреал протоколи имзоланган.

Олимларнинг қайд этишича, одамзотнинг озонга зарар етказувчи маҳсулотлардан фойдаланишини тўхтатиш орқали мазкур ҳимоя қатлами тикланишини 11 йилга тезлаштириш мумкин. Тахминларга кўра, 1987 йил қабул қилинган Монреаль баённомасидаги чоралар жаҳон ҳамжамияти томонидан амалга оширилса, озоннинг тикланиши XXI асрда ҳам давом этади.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириш навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Пан Ги Мун Озон қатламни муҳофазақилишига бағишланган маросимда баён этди: шу пайтгача башарият ӯз қӯли билан ӯзи тайёрлаган бир жарнинг ёқасида турар эди.

Одамлар хлорофлюорокарбон каби озон қатламини емирилишига сабаб бӯладиган химиявий моддалардан фойдаланарди. Аммо эндиликда бу амалларни идора этиб, унга қарши муносиб чораларни ҳам кӯриб чиқдик. Бундан 30 йил аввал Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинди ва 1987 йил қабул қилинган Монреаль баённомасида жаҳон ҳамжамияти томонидан озон қатламини муҳофаза этиш йӯлида муносиб чораларни кӯриб чиқишга келишишди.

Натижада хлорофлюорокарбон ва шуларга ӯхшаш озон қатламини емирадиган моддалардан кам миқдорда фойдаланишга келишишди. Биргаликда стратосфера қатламидаги озон газини янги аср ӯрталаригача муҳофаза этиб, 2 миллион тери саратонига чалиниш ҳодисалари олдини олишга эришдик. 

Озон қатламини муҳофаза қилиниши ва сақланиши, ҳамма давлатларнинг биргаликдаги ва ҳар бир давлатнинг алоҳида ғайратли фаолиятини тақозо этади. Кўпдан кўп халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар (конвенциялар, протоколлар, шартномалар ва ҳоказолар)ни қабул қилиш мумкин, бироқ, ҳар бир алоҳида давлат озон сақланишини ўз муаммоси сифатида кўрмас экан, иш ўрнидан жилмайди.

Media

Add comment


Security code
Refresh