Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 18 April 2016 13:52

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Азиз тингловчилар! 

Ӯтган дастурларимизда об-ҳаво ифлосланиши иқлим ӯзгариши ва ифлосланиши оқибатида келиб чиқиш ҳақида сӯҳбатлашдик. Аммо об-ҳаво ӯзгаришига сабаб бӯладиган омилларидан яна бири, бу элнино ёки дунё бӯйлаб глобал иқлим ӯзгаришига сабаб бӯладиган об-ҳаво ӯзгаришига дейилади.

Йиллар олдин Перу қирғоғидаги балиқчилар минтақа сув жараёнларидаги ӯзгаришларни мушоҳада этишди. Бу ногаҳоний иқлим ӯзгариши натижасида минтақа сувлари ҳарорати бирданига исиб кетди. Бу ердаги иқлим кӯплаб сузувчилар ва балиқлар учун муносиб эди.

Минтақа сувлари лозим миқдордаги озиқ-овқатга эга бӯлиб, улар учун муносиб бир муҳитни яратган эди. Аммо бирданига сув ҳароратининг ӯзгариши минтақадаги сузувчилар ва ҳайвонларнинг жонига хатар солди.

Иссиқ сув икки йил давомида минтақада қолиб, ёғингарчиликка сабаб бӯлди. Баъзи бирлар сӯзига кӯра бу ёғинлар чӯлларни боғларга мубаддал этди. Бу падидадан сӯнг ҳар неча йил бир маротаба бундай иқлим қайта такрор бӯлади.

Бундай иқлим ӯзгариши неча йилда бир маротаба вужудга келиб, унда Тинч океани сувлари исиб, у ҳазрат Исо (а) милоди билан ҳамзамон келиши сабабли, минтақа балиқчилари унга "элнино" дейишган.

"Элнино" испан тилидан олинган бӯлиб, кичик ӯғилча маъносини англатади. Балиқчилар бу ҳодиса аксини мушоҳада этган ҳолда, яъни сув ҳарорати одатдан совуқроқ бӯлишини "ланино", яъни кичик қизча дейишган. Ланино элнино падидасидан сӯнг амалга ошиб, унда океан суви шиддатли равишда совиб кетади.

Элнино падидаси ӯтган 65 йил давомида жаҳон бӯйлаб ҳар 2 то 7 йилда бир маротаба рӯй бериб, об-ҳаво нинг жиддий ӯзгаришига олиб келади. Жумладан, селоблар, қурғоқчиллик, очарчилик ва эпидемиялар хурӯжи ана шу иқлим ӯзгариши натижасидир. Элнино Тинч океанида  шаклланиб, тӯлқинлар орқали бутун Ер юзига тарқалади.

Ҳавошунослар ва иқлимшунослар элнино падидаси ҳақида мутолаа этиб, об-ҳаво ва океан ӯртасидаги мутақобил таъсирларни ӯрганиб чиқишди. Олиб борилган тадқиқотларга кӯра, охирги 50 йил давомида вужудга келган қурғоқчиллик элнино падидаси натижасидир.   

Иқлим ўзгариши биргина ҳаво ҳароратининг ўзгаришини англатмайди. “Глобал иқлим ўзгариши” деганда экотизимда кузатилаётган барча ўзгаришлар тушунилади. Жахон океани сатхи кўтарилиб бораётгани, музликларнинг эриши каби глобал ўзгаришлар иқлим ўзгаришига олиб келмоқда. Иқлим ўзгаришлари хавфли кўринишларга сабаб бўлмоқда. Жумладан юқумли касалликлар тарқалишини мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Бу ўз навбатида мамлакатларга иқтисодий зарар етказмоқда, барқарор экотизимни беқарорлаштирмоқда.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-суҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Агар инсоният ўз вақтида зарур чораларни кўрмайдиган бўлса у холда иқлим ўзгаришлари бунданда катта талофотларга сабаб бўлиши мумкин. Вазиятни ўрганаётган мутахассислар “глобал исиш” эмас, балки “глобал иқлим ўзгариши” иборасини қўллаш керак”, деган фикрни ўртага  ташламоқда.

   Ғайриодатий об-ҳаво ўз навбатида озиқ-овқат нархларининг ошишига ва қашшоқ мамлакатларда очарчиликка олиб келади. Ерда жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Глобал иқлим ўзгаришининг оқибатлари ҳали олдинда, дейишмоқда мутахассислар.

Мутахассисларининг сўзларига қараганда, иқлим ўзгаришлари жиддий тус олмоқда. Чунки биринчи навбатда экотизимга катта зиён етмоқда. Бу ўз навбатида одамлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатади.

 Атмосферадаги ўзгаришлар қишлоқ хўжалигига зиён етказади ва одамлар соғлиғига хавф туғдиради.

Бугунги кунда иқлимнинг кескин ўзгариши кўплаб муаммоларни, хусусан, экологик вазият беқарорлиги, сел ёғиши, ҳаво исиб кетиши, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинларини юзага келтирмоқда.

Айниқса, унинг инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани янада ташвишланарлидир.

 

Add comment


Security code
Refresh