Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 04 April 2016 14:14

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Қадрли тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда иссиқхона газлари ва ҳаво ифлосланиши ҳақида сӯҳбатлашдик. Аммо ҳаво ифлосланиши омилларидан бири, бу иқлим ӯзгариши бӯлиб, бу борада кӯплаб конференциялар ташкил бӯлмоқда.

Иқлим ӯзгариши деб аниқ бир минтақада узоқ муддат ҳаво ӯзгаришига дейилади. Иқлим ӯзгариши атмосфера қатламларида ӯз таъсирини кӯрсатади. Иқлим ӯзгариши ва Ер ҳарорати исиши шу қадар муҳим масалаки, жаҳон бӯйлаб мутахассислар ва давлатлар бошлиқларини йиғилишиб, бу борада муҳим тадбирларни кӯриб чиқишга мажбурлади.

Жаҳон ҳамжамияти бундан жиддий ташвишга тушиб, иссиқхона газлари миқдорини камайтириш учун лозим бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини англаб етди ҳамда бу борада қилинган амалий ишлар натижасида мавжуд хавфни маълум даражада жиловлашга муваффақ бўлинди.

Иқлим ӯзгаришига оид давлатлараро Бирлашган Миллатлар Ташкилотига боғлиқ IPCC комиссияси иқлим ӯзгариши ва унинг оқибатлари ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳисоботда иқлим ӯзгариши сабабларидан шимол қутбидаги музларнинг эриши, океанлардаги маржонларнинг нобуд бӯлиши, иссиқ ҳаво тӯлқинларининг кӯпайиши, сел келиши ва шадид тӯфонлар ҳисобланади. Ушбу ҳисобот 2600 саҳифада 3 йил давомида тайёр бӯлиб, унинг устида бутун дунёдан 300 киши олимлар ишлашган. Бу ҳисоботда 230 маротаба "хатар" сӯзи ишлатилган.

БМТ раҳбарлигида
ишловчи иқлимшунос
экспертлардан иборат
Ҳукуматлараро гуруҳ
сайёрадаги иқлим ўзгаришлари
тўғрисидаги маърузани тақдим
этди. "Инсон фаолиятининг
таъсири атмосфера ва океан
исиши жараёнларида, глобал
сув айланишидаги
ўзгаришларда, қор ва муз
майдонларининг
қисқаришида,океан сатҳининг
глобал катталашишида ва
баъзи бир экстремал об-ҳаво
ҳодисаларида аниқланди”, -
дейилади ҳужжатда.
Олимларнинг сўзларига кўра,
асримизнинг биринчи ўн
йиллиги кузатувлар тарихидаги
энг илиқ даврга айланган.

Глобал
исиш ҳақида сўз борар экан,
унинг даҳшатли оқибатларини
тилга олмасдан илож йўқ. Баъзи
олимлар ҳозирнинг ўзидаёқ
динозаврлар эраси қайтиши
билан, бошқалари эса қўнғизлар
ва ҳарорат
ўзгаришларига чидамли бўлган
вируслар билан қўрқитмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақомотлари сӯзига кӯра жаҳон бӯйлаб 146 давлат ишлаган программалари ҳаво исши олдини ололмаяпти. Углерод диоксиди бундан кейин ҳам кӯпайиши мумкун. 

Бугунги кунда иқлимнинг кескин ўзгариши кўплаб муаммоларни, хусусан, экологик вазият беқарорлиги, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинларини юзага келтирмоқда. Айниқса, унинг инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани янада ташвишланарлидир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, Ер юзида иқлим мувозанатининг бузилиши, ҳавонинг ялпи исиб кетиши оқибатида

тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир.

Аммо охирги пайтлар иқлим ӯзгариши натижасида океан ва денгизлар сувига ҳам салбий таъсир етказмоқда. Бугунги кунда сувдаги кислород захирасининг тез камайиши, кўп миқдорда организмлар қолдиғининг чириши натижасида заҳарли сераводород газининг тўпланиши, организмларнинг ёппасига қирилиб кетишига олиб келади. Сув ҳавзаси тирик организмлар яшаши учун яроқсиз бўлиб қолади.

Мутахассислар бу вазиятнинг олдини олиш учун муносиб тадбир-чоралар кӯришга такидлашмоқда. Жумладан, нефт ва энергия масрафини камайтириш, қуёш ва шамол каби қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, углерод газининг атмосферада тарқалиши мезонини камайтириш, фабрика ва заводларда кӯмир ва нефт манбаларидан иложи борича камроқ фойдаланиш  ҳаво ифлосланишига монелик қила олади ва бу йӯналишдатабиий муҳитни асраш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш умуминсоний вазифа ҳисобланади ва бу экология тизимини, табиат комплекслари ва айрим объектларнинг муҳофазасини таъминлашга, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашга қаратилган.

 .

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh