Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 28 March 2016 14:13

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Азиз тингловчилар!

Бугунги дастуримизда ҳаво ифлосланиши яна бир падидаси, кислотали ёмғирлар ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Ёмғир илоҳий раҳмат саналиб, на фақат табиат, балки инсонни ҳам тирик ва шодоб этади. Ёмғир томчилари гӯё осмон ва заминни пайванд этувчи иппакдай Аллоҳи зулжалол поёнсиз раҳмат ва қудратини намойишга қӯяди. Ёмғир ёғиши билан барча мавжудотлар ҳаракатга киради. Ёмғир аҳамияти исбот этиш учун шуни айтиш жоизким, агар йилига 120 минг кубометр ёмғир ёғмаганида, Ер шари чӯлга айланарди. Аммо бу илоҳий неъмат инсон таважжӯҳсизлиги оқибатида кислотали ёмғирлар унвон олган зиёнбор падидага мубаддал бӯлиши мумкун.

"Кислотали ёмғирлар" илк маротаба Роберт Энгус Смит номли шахс томоннидан ишлатилган. У бу сӯзни 1852 йил Манчестер Адабиёт Университетида бӯлиб ӯтган йиғилишда ишлатган. У бундай ёмғирларни фабрика ва заводлар фаолияти ва кӯмирдан фойдаланиш натижаси деб тарифлаган.

Бугунги кунда ҳам агарчи йиллар ӯтиб, инсон кислотали ёмғирлар зараридан хабардорлар, аммо ҳалигача бу падида идома топмоқда.

Тоғ-кончилик саноат районлари ҳудудида маъдан бойитиш фабрикалари, металлургия, кимё ва бошқа саноат корхоналари чиқиндиларининг очиқ ҳолда сақланиши атроф-муҳит экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

Натижада, биосферанинг кимёвий элементлар билан ифлосланиши, зарарли компонентлар миқдорининг белгиланган миқдоридан ўнлаб ва юзлаб марта ошиб кетиши кузатилади.   

 Ёнилғи-энергетика тармоқларининг ривожланиши яна бир экологик муаммо — кислотали ёмғирларни келтириб чиқармоқда. Азот оксидлари ва олтингугурт диоксидлари билан тўйинган кислотали ёмғирлар ўрмонларнинг йўқолиб кетиши, ҳосилнинг нобуд бўлиши, ер унумдорлигининг пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Шунинг баробарида кислотали ёмғирлар сув ҳавзаларининг минераллашув даражасини кўтариб, ундаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини нобуд қилади. Сув тубида органик моддалар кўпайиб, улардан алюмин, симоб, қўрғошин, кадмий сингари заҳарли металлар ажралиб чиқади. Улар сувга ўтиб, инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.  

Ер юзасининг ўттиз бир миллион гектаргача бўлган қисми «кислотали ёмғирлар»дан зарарланган.

Иссиқхона газларининг келтириб чиқарадиган денгиз сатҳининг ошиши ва ташқи муҳит иқлимининг ўзгариши шундай муаммолар билан боғлиқки, улар кислотали ёмғирлар, Ер озон қатламининг камайиши хавфи, асосан, инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида келтириб чиқарган атмосфера кимёвий таркибининг ўзгариши натижасидир.

Кислотали ёмғирлардан айниқса саноати ривожланган давлатлар катта зарар кӯрмоқда.

Хитойнинг 40 фоизга яқин ҳудуди кислотали ёмғирларнинг доимий таъсири остида эканлиги ғоятда ачинарлидир.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосида тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Кислотали ёмғирларга асосан саноат корхоналарининг зарарли моддаларни атмосферага чиқариши сабаб бўлмоқда. Бундай ёмғирлар нафақат одамларга, балки бинолар, ўсимликлар ва балиқларга, умуман мавжудотларнинг барчасига зарар етказади. Норвегияда кислотали ёмғирлар оқибатида ўрмонларнинг 80 фоизга яқини бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида.Олиб борилган тадқиқотларга кӯра, кислотали ёмғирлардан бошқа экосистемаларга кӯра энг кӯпроқ ӯрмонлар зарар кӯришади. Махсусан денгиз сатҳидан баландликда жойлашган ӯрмонлар бундай мушкулотларга чалинган.  Атмосферада карбонат ангидрид газининг ажралиш миқдорини кўпайиши, тропик ўрмонларнинг қисқариши, океан ва унинг сўрувчи хусусиятини пасайиши, кичик миқдордаги газларнинг тўпланиши ва озон қатламининг емирилиши биргаликда бизнинг организмимиз ўрганган климатик об ҳавони тезкор ўзгаришига, тебранишига сабаб бўлади.Неъфт ва кўмир ишлатилишини камайтириш, энергия сарфини тежаш кислотали ёмғирларни ва иссиқхона газларини камайтиради. 

Маълумот учун шуни айтиш жоизки, ҳар йили саноат корхоналари атмосферага 200 миллион тоннадан зиёд углерод оксидини ва тахминан 150 миллион тонна олтингугурт диоксидини чиқараркан. Бунинг ҳалокатли оқибатларини кўриб, билиб турибмиз. Аммо нима хулосалар келдик? Атроф-муҳит ер куррасидаги турли ҳаётнинг мажмўаси ҳисобланади ва мураккаб ва бирбирига боғлиқ бўлган системасида қарор олган. Бошқа таъбир билан айтганда, атроф -муҳитни  инсонни  қуршаб олган ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ўсимликлар ва бошқа нарсалар каби ер куррасининг табиий омилларидан ташкил топган мажмўаси деб билиш мумкин. Шунинг учун ҳам отроф-муҳит манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Media

Add comment


Security code
Refresh