Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 07 March 2016 14:19

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳурматли тингловчилар! Ӯтган дастуримизда иссиқхона газлари ҳақида сӯҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда турли мамлакатлар иссиқхона газлари ҳосил бӯлишидаги ӯрни ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Саноат инқилоби вужудга келганидан сӯнг инсон об-ҳаво ӯзгариши ва иқлим исишида муҳим ӯрин олган. Бугунги кунда ҳар бир нарсани ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш иссиқхонагазларини ҳосил бӯлишига сабаб бӯлади.

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра бугунда иссиқхона газлари ишлаб чиқишида инсон фаолияти ва ишхоналар деб белгиланган. Кӯплаб ишхоналар фаолияти табий газ, кӯмир ва нефт билан қаттиқ боғлиқ.

 Иккинчи ӯринда иссиқхона  газлари ҳосил қилиш бӯйича ӯрмонларни кесиб ташлаш туради. Жаҳон бӯйлаб иссиқхона газлари ҳосил бӯлишининг 20 фоизини ӯрмонларни кесиш ташкил этади.

Ӯрмонларни кесиш на фақат углерод диоксидини шимиб олишга монелик қилади, балки дарахтлар тортиб оладиган углероди диоксиди миқдорини атмосферада озод бӯлишига ҳам олиб келиши мумкун.

Транспорт воситалари ҳам иссиқхона газлари ҳосил бӯлишида жаҳон бӯйлаб 13 фоизни ташкил этади.

Нефт ва газ ишлаб чиқариш соҳаси ҳам жаҳон бӯйлаб иссиқхона газлари ҳосил бӯлишида таъсири катта бӯлиб, жаҳон бӯйлаб у 6 фоизни ташкил этади.

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида саноати ривожланган мамлакатларда иссиқхона газларининг катта миқдорда ва бетартиб тарзда атмосферага чиқарилиши озон қаватининг тешилишига олиб келди.

Натижада Қуёшнинг инсон учун зарарли бўлган нурлари мазкур тешикдан ўтиб, инсоният учун хавфни юзага келтирди.

Қишлоқ хӯжалиги ҳам иссиқхона газлари ҳосил бӯлишида ӯз таъсирини етказади. Кимиёвий ӯғитлар ӯзларидан углерод окчиди ҳосил қилиши билан жаҳон бӯйлаб иссиқхона газлари ҳосил бӯлишида 6 фоизни ташкил этади.

Ундан кейин чорвачилик туради. Чорвачилик метан ҳосил қилиши билан жаҳон бӯйлаб иссиқхона газлари ҳосил бӯлишида 5 фоизни ташкил этади.

Жаҳонда метан тарқалишининг ярим саҳмини чорвачилик эгаллайди.

 Саноат корхоналаридан чиқадиган кӯп миқдордаги карбон гази, автотранспорт воситаларидан хориж бӯладиган карбон гази, нефт ишлаб чиқариш қазилмалари ва ер ӯпкалари ҳисбланадиган ӯрмонларни ӯт  ёқиб юбориш иссиқхона газлари ҳосил бӯлишига сабаб бӯлади. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшитириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида бизни тинглаб боринг.

Киото протоколига кӯра 160 унга узв бӯлган давлатлар бу протоколни имзолаб, иқлим исишига сабаб бӯлувчи фаолиятларни ман этишга келилишган. Бу протоеол бӯйича 36 саноат соҳасида илғор давлатлар 2012 йилгача иссиқхона газлари ҳосил қилиш миқдорини камайтиришлари лозим эди. Аммо бу режа амалга ошмади. Чунки Америка Қӯшма Штатлари ушбу протоколни имзоламади.

Америа Қӯшма Штатлари саноат соҳасида пешқадам давлатларидан биридир.

Киото Протоколи — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси билан 1997 йил декабр ойида қабул қилинган парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш механизмларини белгиловчи ҳужжат.АҚШнинг протоколга қӯшилмагани турли ташкилотлар томонидан қораланди.

Сайёрамизда кузатилаётган глобал экологик муаммолар, яъни иқлим ўзгариши, озон қатламининг сийраклашуви, кислотали ёмғирлар, атмосферанинг заҳарли газлар билан тўйиниши, атроф-муҳитнинг радиацион ифлосланиши каби қатор масалалар айнан энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш жараёни билан узвий боғлиқ.Иссиқхона газлари ҳақида сӯз юритилганда унинг атроф-муҳитга бӯлган таъсири ҳақида такидлаш лозим.Глобал иқлим исиши асоратлари аллақачон ўзини намоён қилишга улгурди.

Тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир.

Жаҳон ҳамжамияти бундан жиддий ташвишга тушиб, иссиқхона газлари миқдорини камайтириш учун лозим бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини англаб етди ҳамда бу борада қилинган амалий ишлар натижасида мавжуд хавфни маълум даражада жиловлашга муваффақ бўлинди.

 

Add comment


Security code
Refresh