Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 29 February 2016 12:03

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Ҳозирги замон атроф-муҳитнинг ташвишли масалаларидан бири, бу иссиқхона газлари деб тарифланади. Бу газларни иссиқхона муҳитини яратиши боис "иссиқхона газлари" дейишади.

Гулхонага қуёш нури сингиб, унинг шишали қопиғи боис ички муҳитда қолади. Натижада ички муҳит ташқарига кӯра иссиқроғ бӯлади.

Ер юзига инсон келишидан олдин ҳам қуёш нури ерга сингиб, ер муҳитини муносиб миқдорда иссиқ тутарди.

Қуёшдан тушувчи радиация миқдори Ердан коинотга бериладиган нурланишга нисбатланади, яъни Ернинг радиация баланси амалда нолга тенг. Қуёш нурлари атмосфера орқали о'тганда (бевосита қуёш радиацияси) Ер юзасига етиб келиб, сайёра юзаси ва тропосферани иситади ва бунда қисқа то'лқинли (ултрабинафша) нурланиш узун то'лқинли иссиқлик (инфрақизил) нурланишга айланади.

Инсон атроф-муҳит қонун-қоидаларига қӯшилмаган ҳолда Ернинг ҳавоси ҳозирги аҳволидан 15-30 градусгача совуқроқ бӯларди. Инсон ӯз қилмиши табиат ишларига қӯшилганидан сӯнг ер ҳавоси иссиқхона ҳавосидай бӯлиб, қуёш нури ерда кӯп миқдорда сақланадиган бӯлди.

Атмосферанинг иссиқхона газлари ер юзаси акслантирган иссиқлик инфрақизил радиациясини ютади ҳамда уни қисман ортга қайтаради. Бу билан ер юзасининг ӯзини ва атмосферанинг пастки қатламлари (тропосфера)ни қо'шимча иситиш учун шароит яратади.

Жадал исиш даражаси ва акслантирилган узун тӯлқинли радиация миқдори юза қопламасининг (оӯрмон, майса, ҳайдаладиган  майдон, музлик, қор, қоялар) акслантирувчи қобилиятига богғлиқ. Натижада инфрақизил иссиқлик нурланишидан кӯп марта фойдаланилади, иссиқхона эффекти эса сайёранинг иссиқлик балансини ӯзгартиради.

Ҳар ким "иссиқхона газлари" тушунчасига дуч келиб, карбон диоксиди номли газ эсига тушади. Иссиқхона газлари сув бухор бӯлиши, карбон диоксиди, метан, сув ва озон бухор бӯлиши ҳосилидан амалга ошади.  

Углероднинг табиатда айланиши - тирик мавжудотлар олами ва ноорганик атмосфера дунёси: денгизлар, чучук сувлар, тупроқ ва қоялар ўртасида қисман кўчишидир.

Бу жуда муҳим биогеохимик цикллардан бири бўлиб, ўзида кўплаб мураккаб реакцияларни мужассам қилган. Мазкур жараёнда ҳаво ва сув муҳитидан ўсимлик ва ҳайвонлар тўқималарига ўтиб, атмосфера сув ва тупроққа қайтади. Углерод тирик организмлар миқдори ва хилма-хиллигига таъсир қилади. Чунки уларнинг асосий углерод манбаи бу углерод диоксиди кўринишида намоён бўлувчи ер атмосферасидир.

Табиатда сув бухор бӯлиши 36% то 70 %, углерод диоксиди 9% то 26%, метан 4% то 9% ва азон 3% то 7% амалга ошади.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бини тинглаб боринг.

 Сайёрамизда кузатилаётган глобал экологик муаммолар, яъни иқлим ўзгариши, озон қатламининг сийраклашуви, кислотали ёмғирлар, атмосферанинг заҳарли газлар билан тўйиниши, атроф-муҳитнинг радиацион ифлосланиши каби қатор масалалар айнан энергия ишлаб чиқариш ва уни истеъмол қилиш жараёни билан узвий боғлиқ.

Иссиқхона газлари ҳақида сӯз юритилганда унинг атроф-муҳитга бӯлган таъсири ҳақида такидлаш лозим.

Глобал иқлим исиши асоратлари аллақачон ўзини намоён қилишга улгурди. Тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир.

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида саноати ривожланган мамлакатларда иссиқхона газларининг катта миқдорда ва бетартиб тарзда атмосферага чиқарилиши озон қаватининг тешилишига олиб келди.

Натижада Қуёшнинг инсон учун зарарли бўлган нурлари мазкур тешикдан ўтиб, инсоният учун хавфни юзага келтирди.

Жаҳон ҳамжамияти бундан жиддий ташвишга тушиб, иссиқхона газлари миқдорини камайтириш учун лозим бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини англаб етди ҳамда бу борада қилинган амалий ишлар натижасида мавжуд хавфни маълум даражада жиловлашга муваффақ бўлинди.

Add comment


Security code
Refresh