Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 22 February 2016 14:24

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Табиатдаги 5 унсур(ҳаво, сув, ғизо, иссиқлик ва нур) инсон ҳаёти идома топлиши учун зарур ҳисобланади. Булар орасида ҳаво бошқа унсурларга қараганда муҳимроқ деб билинган.

Ҳар бир киши кунига 22минг маротаба нафас олади. Бу иш учун у кунига 15 килограм ҳавога эҳтиёж сезади. Инсон 5 ҳафта овқатсиз ва 5 кун сувсиз тирик қолиши мумкун. Аммо ҳавосиз 5 дақиқа ҳам тура олмайди. Биз нафасоладиган ҳаво газлардан, жумладан 78 фоиз нитроген гази, 21 фоиз  оксиген гази, 9 фоиз аргон гази ва 3 фоиз диоксид карбон газларидан иборат.

Ҳаво вужуди қушлар ҳаёти, ҳайвонлар, ӯсимликлар ва ҳатто микроблар учун ҳам зарур ҳиобланади. Ҳаво қуёшдан тараладиган иссиқликни сақлашдан ташқари ерда ҳам ққуёшнинг зарарли нурларидан ҳифз этади.

Аммо инсон саноат ривожланиши билан ҳавони ифлослаб, табиатга ӯз салбий таъсирини етказкан.

Саноат корхоналаридан чиқадиган кӯп миқдордаги карбон гази, автотранспорт воситаларидан хориж бӯладиган карбон гази, нефт ишлаб чиқариш қазилмалари ва ер ӯпкалари ҳисбланадиган ӯрмонларни ӯт  ёқиб юбориш ҳаво ифлосланишига сабаб бӯлади.  

 Мутахасислар ҳавонинг ифлосланиши дейилганда, хона ичидаги ҳавонинг ифлосланиши ва атмосферага зиён етказувчи кимёвий, биологик маҳсулотларнинг атроф-мухитга чиқарилишини тушунишади. Уй печлари, автомобиллар, саноат корхоналари ва ўрмон ёнғинлари ҳавонинг ифлосланишидаги асосий омиллар хисобланади. Шу сабабли ҳам атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ муаммо инсоният тўқнаш келган глобал муамолардан бири сифатида тан олинган.

Яқинда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 2012 йилга оид ҳисоботини эълон қилди.

Унда айтилишича, ҳавонинг ифлосланиши оқибатида юзага келган касаликлар туфайли жаҳон бўйлаб 2012 йилда 7 миллионга яқин киши вафот этган. Бу бир йил аввалги рақамга нисбатан икки баробар кўп экани маълум қилинди.

Бу 7 миллиондан 4 миллион киши уй ҳавоси бузилганидан ва ошхонада ёнадиган ӯчиқларнинг тутни таъсиридан ӯлишган. 

Агар ҳавонинг ифлосланишининг олди олинадиган бўлса миллионлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имконияти пайдо бўларди, дейилади Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.

  Ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ касалликлар сўнгги вақтларда кўплаб учрамоқда, -дейилади  Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг атроф-муҳит ва жамоатчилик саломатлиги бўйича департаменти ҳисоботида.

 Ҳавонинг ифлосланишига асосан автотранспорт воситалари сабаб бўлмоқда.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асрвб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз

Агар ҳавонинг ифлосланишининг олди олинадиган бўлса миллионлаб кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имконияти пайдо бўларди, дейилади Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида.

Таҳлилчиларнинг фикрича, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши оқибатида пайдо бўладиган касалликларнинг 40 фоизи юрак хасталиклари хиссасига, яна 40 фоизи эса инсультга, 11 фоизи  сурункали хасталикларга, 6 фоизи  саратонга, 3 фоизи эса болаларнинг нафас олиш органларида  учрайдиган хасталиклар хиссасига тўғри келади.

Ҳавонинг ифлосланиши шу даражага етдики, бу жараён ўсимликларнинг фотосинтез жараёнини камайтирмоқда.

Наботот ва ҳайвонот оламининг ҳар бир тури – табиатнинг тарихан такрорланмас, ягона ва ўзига хос ўрнига эга.

 Ҳавонинг ифлосланиши ӯсимликларнинг баъзи бир турларини йӯқолиб кетишига ҳам олиб келиши мумкун.

Табиий муҳитни асраш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш умуммиллий вазифа ҳисобланади ва бу экология тизимини, табиат комплекслари ва айрим объектларнинг муҳофазасини таъминлашга, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашга қаратилган.

Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh