Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 15 February 2016 13:54

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик

Азиз тингловчилар! Эсингизда бӯлса, ӯтган дастурларимизда чӯллашиш падидаси ва унинг оқибатлари ҳақида сӯҳбатлашдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки бугунги инсоният жамияти чӯллашиш падидаси оқибатида кӯплаб мушкулотга учрайди.

Халқаро ташкилотлар бу падиданинг олдини олиш учун бир қатор тадбирлар кӯрмоқда. Бугугнги дастуримизда чӯллашиш падидаси олдини олиш учун амалга ошган ишлар ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Милодий 1987 йили Оксфорд Университети томонидан "Бизнинг ягона келажагимиз" дкган ҳисобот нашр бӯлди. Бу ҳисоботда шунингдек келтирилган: "Ер битта, аммо жаҳон бир эмас. Бизнинг ҳамамиз ҳаётимизни идома бериш мақсадида бир дунёга ёндашамиз .

Ҳар давлат ва жамиятдаги кишилар ӯзларининг пойдорлиги учун, қолганларнинг манфаатини ӯйламай бор кучини сарфлайди".

  Чӯлланиш падидаси инсон фаолияти ё табий омиллар сингари қуруқ экосистемалар масоҳати кенгайишига дейилади.    

Чўлланишнинг бош сабаби қурғоқчил, ярим қурғоқчил ёки намгарчилик кам бўлган ҳудудларда кузатиладиган узоқ ва қисқа муддатли иқлим тебранишларидир.

Охирги пайтда чӯлланиш падидаси авж олиб, чӯлланган ерларнинг кенгайиши биринчи маротаба 1992 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти атроф-муҳит  ва чӯлланиш падидаси ҳақида конференсия ӯтказишига сабаб бӯлди.

1994 йили 17-чи июнда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси бӯлган мамлакатлар қурғоқчил мамлакатларда чӯллашиш падидаси олдини олиш учун чоралар кӯришга келишишди. Бу орада улар "Чӯллашиш ва қурғоқчилик олдини олиш конвенсия"-сини имзолашди.  

Эндиликда ушбу конвенсия 190 узв мамлакати қурғоқчил минтақалардаги одамлар ҳаётини енгиллаштириш ва чӯллашиш падидаси олдини олиш пайида бир-бирлари билан ҳамкорллик қилишади.

Айтиш жоизким бугунги кунда чӯллашиш падидаси билан кӯплаб мубтало бӯлган давлатларда жадал равишда ишлар олиб бормоқда.

Аммо ҳалигача Африка давлатлари, Осиёда, Лотин Америка, Кариб денгизи атрофида ва Ӯртаер денгизи шимолий қисмида, шунингдек Европанинг марказий ва шарқий қисматларида чӯллашиш падидаси кузатилмоқда.

Ҳар йили 12 миллион гектар, яъни Шветсария каби давлатнинг масоҳати уч бараварга етадиган ва 20 миллион тонна экин экилиш иқтидорига эга бӯлган ерлар чӯллашиш падидаси сингари йӯқ бӯлиб кетади.

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботига кӯра чӯлланиш падидасидан зарар кӯрган кишиларнинг сони 2 миллиардга етиб, 100-дан ортиқ давлатларда учрайди.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Чӯлланиш падидаси инсоннинг табиатга нисбатан нодуруст муносабати пайида келиб чиққан. Чӯллашиш одатда қурғоқчилик минтақаларида, тупроқ таркиби майда чанг заррачалардан иборат бўлган, ўсимлик қоплами яхши ривожланмаган ҳудудларда содир бўлиб туради. Шунингдек об-ҳаво ӯзгариши ва инсоннинг фаолиятлари натижасида амалга ошади.

Статистикага кӯра яқин келажакда фақат Африка фуқароларининг 60 миллио киши аҳолиси чӯлланиш падидаси оқибатида ӯз жойларида кӯчиб бу қитъанинг шимол томони ё ки Европа давлатларига муҳожират қилишга мажбурлар.

Шунингдек, чўлланиш иқлим ўзгариши, биологик турлар хилма-хиллигининг камайиши ва халқаро сувларнинг ифлосланиши каби бошқа экологик муаммолар билан ҳам ўзаро боғлиқдир. Ҳароратнинг кўтарилиши, буғланиш даражасининг ортиши ёки ёғинларнинг камайиши чўлланиш жараёнини жадаллаштиради.

Чўллашиш иқлим ўзгаришларига ҳам регионал, ҳам глобал миқёсда таъсир кўрсатади.

 Бунда ўсимлик қопламининг сийраклашиши ва тупроқ сифатининг ёмонлашуви натижасида ҳарорат ошиб, намлик даражаси пасайиб кетади. Бундан ташқари, ўсимлик қопламининг сийракланиши, тупроқ сифатининг пасайиши углерод кўпроқ ҳосил қилади, натижада ўсимликлар кўпайган углеродларни қайта қабул қилиб, унинг биомасса таркибида кўпайишига олиб келади.

Иқлимнинг глобал ўзгариши оқибатида эса ҳарорат, буғланиш ва ёғинларнинг ўзгариши туфайли чўллашиш баъзи ҳудудларда кучайиб, айримларида пасайиш ҳолатлари кузатилади.

 

Add comment


Security code
Refresh