Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 29 June 2016 11:32

Дунёнинг энг яхши 10 та университети

Дунёнинг энг яхши 10 та университети

 

Даҳолар етиштирган энг кучли 10 та университет

“Times Higher Education” ҳафталиги ҳар йили жаҳондаги икки юзта энг яхши университет рейтинги — “World University Rankings”ни эълон қилади. Рейтингдан фақат етакчилар ўрин олган. Натижалар расмий маълумотларга, ўн минглаб экспертларнинг баҳосида ва талабаларнинг ижтимоий сўровномалари асосида чиқарилади.

Xabardor.uz ушбу олий ўқув юртларининг энг кучли ўнталигини эътиборингизга ҳавола этади.

1-ўрин 

Йель университети, Коннектикут, АҚШ. 

 

Хусусий тадқиқот университети бўлиб, АҚШ мустақиллиги учун бўлган урушдан аввал асос солинган тўққизта мустамлака коллежидан учинчиси ҳисобланган. Йелда нафақат гуманитар ва аниқ фанлар бўйича, балки илоҳиёт ва актёрликдан ҳам сабоқ олиш мумкин. Бу ерда Билл ва Хиллари Клинтонлар, иккала Буш, иқтисодчи Пол Кругман, актёрлар Дэвид Духовни ва Эдвард Нортон, актрисалар Мэрил Стрип, Сигурни Уивер ва Жоди Фостер, ёзувчи Синклер Льюис ва яна кўплаб машҳур кишилар ўқишган. Университет шиори: “Lux et veritas” — “Нур ва ҳақиқат”.

2-ўрин 

Лондон Империя коллежи, Буюк Британия. 

 

Бу олий ўқув юрти тўртта факультетдан иборат: табиий фанлар, муҳандислик иши, тиббиёт ва бизнес. Бу ерда ёзувчи Герберт Уэллс, “Queen” гитарачиси Брайан Мэйлар таҳсил олишган. 

Шиори: “Scientia imperii decus et tutamen” — “Билим — Империянинг безаги ҳамда ҳимоясидир”.

3-ўрин

Берклидаги Калифорния университети, АҚШ. 

 

Жамоатчилик тадқиқот университети. Энг яхши марказ сифатида компьютер ва IT-технологиялари, иқтисод ва физика соҳасида кучли мутахассисларни етказиб беради. Берклидаги физика Иккинчи жаҳон урушида атом бомбасини яратишда улкан ҳисса қўшган. Бундан ташқари фаол талабалари билан ҳам машҳур. Бу ерда “Apple” ихтирочиси Стив Возняк, актёр Грегори Пэк, ўқитувчи ва сиёсатчи Роберт Макнамаралар таҳсил олишган. 

Шиори: “Fiat Lux” — “Нур бўлсин”.

4-ўрин 

Принстон университети, Нью-Жерси, АҚШ. 

 

Худди Йелга ўхшаб у ҳам АҚШ мустақиллиги учун бўлган урушдан аввал асос солинган тўққизта мустамлака коллежларидан бири бўлган. Университет тарихи ёзувчи Нина Берберова, президент Вудро Вильсон, актриса Брук Шилдс, ёзувчилар Харуки Мураками ва Фрэнсис Скотт Фицжеральд номлари билан боғлиқ. 

Шиори: “Dei sub numine viget” — “Худонинг қудрати билан тараққий этади”.

5-ўрин 

Массачусетдаги технология институти, АҚШ.