Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 18 June 2016 10:49

Кириш мумкин бўлмаган тўртта макон

Кириш мумкин бўлмаган тўртта макон

 

Дунёда айрим жойлар борки, хавфсизлик сабаблари учун у ерларга кириш мумкин эмас ва ёки шахсларнинг киришлари жуда  чекланган. Ҳар бир мамлакатда бу каби жойларни кузатиш мумкин. Бу ерда биз ушбу жойларнинг тўртаси билан сизни таништирмоқчимиз. Кириш ман этилган мазкур тўртта макон  Новегия, Британия, Америка ва Ватиканда  жойлашган.

 

Норвегиядаги Свалбард уруғлар жаҳон  анбори

Ушбу марказ 2008 йилда очилган ва у қиёмат кунининг уруғлар анбори номи билан ҳам машҳурдир. Мазкур анборда юз мингдан ортиқ дон уруғлари сақланади.

 Ушбу анбор халқаро бир суғурта бўлиб, беморлик, офатлар, қуруқчилик ва бошқа табиий ҳодисалар таҳдидларидан амонда қолиш учун қурилган ва унда турли озиқ-овқат маҳсулотлари сақланади.

 

 

 

Бу анбор Норвегиянинг Свалбард оролларида,  Шимолий қутбдан 100 километрлик узоқликда ҳамда ернинг 410 фут чуқурлигида қурилган муз туннелининг охирида жойлашган. Унда электр қуввати узилиб қолса ҳам,  минус нол даражадаги табиий ҳарорат анборда сақланиб қолади. Буғдой каби дон маҳсулотлари 1700 йилгача ва жўхори 20000 йилгача ушбу анборда  бузилмай сақланиши мумкин.

.

Ер кураси ёмон иссиган вақтида ҳам ушбу анбор атрофидаги табиий  музлар 200 йилгача эримайди.

 

Дунёнинг энг йирик яширинча электрон эшитиш маркази

Британиянинг Йоркшир шимолидаги “Менвит-Хилл” ҳарбий базаси дунёнинг энг хавфсизлик жойларидан бири ҳисобланади.

 

Бу ҳарбий база 1954 йилда совуқ урушнинг авжида қурилган. Америка ва Британия ушбу база орқали Шўролар Иттифоқининг телефон суҳбатларини яширинча эшитиш учун ташкил этилган.


 

Англия қироллигининг ҳаво кучларига тегишли ушбу ҳарбий база  Америка Миллий хавфсизлик агентлиги орқали  кўплаб мамлакатлар раҳбарларининг телефон суҳбатларини яширинча эшитишда муҳим рол ўйнаган. Эдвард Сноуден томонидан фош этилган ҳужжатлардан кейин АҚШ томонидан европалик раҳбарларнинг телефон суҳбатлари яширинча эшитилгани маълум бўлган эди.