Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 09 June 2016 10:20

Сингапур ажойиботлари

Сингапур ажойиботлари

 

Сингапур бир пайтнинг ўзида ҳам орол, ҳам давлат, ҳам пойтахтдир. У бутун дунёга зиддиятлар ва тақиқлар шаҳри сифатида донг таратган. Осмонўпар бинолар, этник даҳалар, яшил боғлар, савдо марказлари, казинолар ва ибодатхоналар – буларнинг бари ёнма-ён жойлашган. Бу ерда турли ирқ ва миллатга мансуб одамларни, ҳар қандай маҳсулотлар, турфа ошхоналарни, ранг-баранг меъморчилик объектларини учратиш мумкин. Сайёҳлар Сингапурни маъқул кўриши ҳам бежизга эмас.

1. Сингапур соҳили.

 

Марина Бей соҳили шаҳарнинг энг машҳур жойларидан биридир. Меъморлар ишбилармонлар даҳасини, дам олиш зонасини, ботаника боғини, музейни, очиқ осмон остидаги кўргазма галереясини, савдо марказларини шаҳарнинг битта бурчагида жамлашнинг уддасидан чиқишган.

2. “Марина Бей Сэндс” меҳмонхонаси

 

“Марина Бей Сэндс” шунчаки меҳмонхона бўлмай, унинг атрофидаги иншоотлар билан биргаликда ягона курорт зонасини ташкил этади. Бу зона устида кема образи жойлаштирилган учта 55 қаватли осмонўпар иншооти, иккита улкан театр биноси, фан ва санъат музейи, яхмалак, казино ва магазинлар ягона мажмуадан иборат. Асосийси – меҳмонхонанинг 57-қаватида жойлашган ҳовуз. Бир қарашда унинг деворлари йўқдай, лекин сузувчилар пастга қуламаслигига кафолат берилади.

3. Бойлик фаввораси

 

Дунёдаги энг катта фавворалардан бири. Фавворанинг марказий ҳалқаси бронзадан қуйилган. Маҳаллий иримга кўра, ички фавворани уч марта айланган одамнинг барча тилаклари амалга ошади.

4. “Кўрфаз боғлари” футуристик парки