Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 04 June 2016 19:54

Форсий қанд ҳаловати

Форсий қанд ҳаловати

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Форсий қанд ҳаловати" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда  Эрон классик адабиёти шоирларининг жаҳон адабиётида тутган ўрни борасида сўз юритамиз.Бугунги суҳбатимиз ҳам Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг  ҳаёти ва ижодиёти борасида бўлади. Бизни тинглаб боринг.

Ҳаёт файзи, умрнинг сир-асрори, ишқ ҳикмати, ошиқлик ғам-азоби, маъшуқанинг нозу итоби, орифнинг сукути, ғарибнинг ҳасрати, фақирнинг шавқи, юлдузларнинг чарақлаши, ғурубнинг маҳзунлиги, туннинг шукуҳи, самовотнинг чексизлиги – буларнинг бариси шеър. Турфа кўзли булоқларнинг шилдираши, денгизларнинг сокин шовуллаши, шамолларнинг қўшиғи, япроқлар ва гулларнинг ўпишиши, булбулларнинг ноласи – бу мусиқа. Ваҳдати вужуд таълимотига таяниб Жомий ана шу ҳақиқат, манзара ва мусиқаларни инсон руҳи, қалби, тафаккур сирларини очишга хизмат қилдиради. Авомга мақбул, оломон савиясига мувофиқ тушадиган шеърни у суст ва хом шеър деб ҳисоблаган:

Шеър, к-афтод қабули хотири ом,
Хос донад, ки суст бошаду хом.

Ғазал, рубоий, қитъа, таржиъбанд, таркиббанд жанридаги шеърлари Жомийнинг лирик салоҳиятини намойиш этган бўлса, достонлари эпик маҳоратини кўрсатган. “Туҳфат ул-аҳрор” (“Хайрли кишилар туҳфаси”), “Сибҳат ул-аброр” (“Яхшилар тасбиҳи”), “Юсуф ва Зулайхо”, “Лайли ва Мажнун”, “Хирадномаи Искандар”, “Соломон ва Абсол”, “Силсилат уз-заҳаб” сингари асарларида фалсафа, ахлоқ, ишқ, ирфон ва тасаввуф, жамият ва сиёсат, шахс эрки ва салтанат сингари масалалардан баҳс юритилган. Кейинчалик улар “Ҳафт авранг” (“Етти тахт”) номи остида бирлаштирилиб шуҳрат тутган.
Жомийнинг насрда ёзилган асарлари орасида “Баҳористон” ва “Нафаҳот ул-унс” китоблари доимо кучли иштиёқ билан ўқиб-ўрганилганини таъкидлаш лозим. Жомий “Рисолаи аруз”, “Рисолаи қофия”, “Рисолаи мусиқа”, “Шарҳи рубоиёт” каби бир неча илмий рисолаларнинг ҳам муаллифи. Буларнинг ҳар бири учун Жомий заҳмат чеккан, кўз нурини сарфлаган. Табиийки, ҳар бирида бир ихтирони кўзлаган.

Ғазал, рубоий, қитъа, таржиъбанд, таркиббанд жанридаги шеърлари Жомийнинг лирик салоҳиятини намойиш этган бўлса, достонлари эпик маҳоратини кўрсатган. “Туҳфат ул-аҳрор” (“Хайрли кишилар туҳфаси”), “Сибҳат ул-аброр” (“Яхшилар тасбиҳи”), “Юсуф ва Зулайхо”, “Лайли ва Мажнун”, “Хирадномаи Искандар”, “Соломон ва Абсол”, “Силсилат уз-заҳаб” сингари асарларида фалсафа, ахлоқ, ишқ, ирфон ва тасаввуф, жамият ва сиёсат, шахс эрки ва салтанат сингари масалалардан баҳс юритилган. Кейинчалик улар “Ҳафт авранг” (“Етти тахт”) номи остида бирлаштирилиб шуҳрат тутган.
Жомийнинг насрда ёзилган асарлари орасида “Баҳористон” ва “Нафаҳот ул-унс” китоблари доимо кучли иштиёқ билан ўқиб-ўрганилганини таъкидлаш лозим. Жомий “Рисолаи аруз”, “Рисолаи қофия”, “Рисолаи мусиқа”, “Шарҳи рубоиёт” каби бир неча илмий рисолаларнинг ҳам муаллифи. Буларнинг ҳар бири учун Жомий заҳмат чеккан, кўз нурини сарфлаган. Табиийки, ҳар бирида бир ихтирони кўзлаган.

Башарият қадим Шарқдан ҳар қанча миннатдор бўлса арзийди. Шарқ барча буюк динларга бешик. Жаҳондаги энг муҳташам маданият, илм-фан кошоналари дастлаб Шарқда бино этилган. Адабиёт, санъат, мусиқа орқали ўзни танишни инсон илк бора машриқзаминда амалга оширган.
Хуллас, айтса-айтгулик ҳақиқат ва ҳодисотлар кўп. Уларга эришиш қандай кечган? Деярли бирортаси ҳам енгил ва осон бўлмаган. Ҳаммасининг ортида машаққат, фидоийлик, азоб-уқубат ва шижоат яшириндир.
Маълумки, Шарқ оламида тожу тахт, ижтимоий-сиёсий жангу жадаллардан ташқари, мазҳаб, тариқат олишувлари ҳам қулоч ёзган. Булар ҳам етмаганидек, олиму уламолар ўзаро масала талашишган: баъзан якка ҳолда, кўпинча гуруҳ-гуруҳ бўлиб найзабозлик қилинган.
Ҳозир эса Европа тилларига Жомий асарларининг таржималари хусусида таҳлилчи   Нурхон Ҳакимованинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Нурхон Ҳакимованинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Форсий қанд ҳаловати" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Ёмонлик ва жаҳолатга қарши туришда Абдураҳмон Жомий нисбатан ўзгача йўл танлаган. Аввало шуни қайд этмоқ жоизки, Жомий биров тўғрисида ноҳақ сўз айтмаган, душманлик, хусумат кайфиятини умрида кўнглига йўлатмаган. Боз устига, юқорида эслатилганидек, ғанимлик, адоват ўчоғи бўлмиш амалдорлик муҳитига умуман қадам қўймаган. Аслида бундай одамда душман ва душманлик бўлмаслиги керак. Эл-юрт тақдирига куйинган, дину диёнат, илму маърифат деган ҳар бир киши у шоҳми, гадоми, олим ё ижодкорми – барча-барчаси Жомий қаршисида таъзимга бош эгган. Ва буни ўзи учун зўр шараф билган. Жомий оддий, беғараз, самимий, меҳнаткаш ва иқтидорли одамларни кўнглига нечоғлик яқин олса, ҳирсу ҳавога қул мансабдор, онг ва идроки қуриб-қақшаган диндор, риёкор сўфий, талантсиз, бироқ ашаддий худбин ва шуҳратпараст шоиру уламолардан ўзини ўшанча йироқ тутарди. Навоий учун Жомийни, Жомий учун Навоийни ёмон кўриб, гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона иғво, фитна, туҳмат тўқийдиганлар эса қанчадан-қанча эди.

Жомий 1492 йил ноябрь ойида 78 ёшида ҳаётдан кўз юмади. Бундай улуғ ва бетимсол зотларнинг вафоти – ҳаётдаги энг оғир айрилиқ, улкан йўқотишдир. Жомий сингари шахсларнинг қабрига жасад билан бирга бошқа ҳеч қачон топиб, ҳеч вақт қайтариб бўлмас маъно ва тафаккур махзани ҳам дафн этилади. Уларнинг ҳаётдаги ўрни ҳам, маънавий мавқеи ҳам ўлган кунидан бошлаб ғоятда аниқ билинади. Чунки улар етган тафаккур юксаклигига ўзга биров етолмайди, улар қилган ишни айни тарзда бошқа биров эплолмайди. Ҳирот Ҳирот бўлиб Жомийникидай буюк ҳижрон маъракасини кам кўрган бўлса керак. Алишер Навоийнинг ёзишича, Хуросону Ҳирот аҳли бутун йил мобайнида мотам тутади. Сўнг йил оши берилади. Бу маъракага ҳам Ҳусайн Бойқаро бош бўлиб, уни эъзозу эҳтиром ила ўтказади. Қабр бошида ҳашаматли мақбара қурилиб, махсус ходимлар тайинланади.

 Қадрли тингловчилар, «Форсий қанд ҳаловати» рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh